Машинасида Сирдарё дарёсидаги оролчага ўтиб қайтолмай қолган фуқаро қутқарилди

Тошкент вилоятида дарё ўртасида машинаси билан қолиб кетган фуқаро қутқарилди.
ФВВ хабар қилишича, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Сирдарё дарёсидаги оролчада автомашинаси билан қолиб кетган фуқародан хабар келиб тушган.
Аниқланишича, бир фуқаро ўз автомобилида ҳордиқ чиқариш мақсадида Сирдарё дарёсига бориб, дарё сатҳи паст бўлгани сабабли машинасида оролчага ўтган. Орадан бир оз вақт ўтиб, сув сатҳи тўсатдан кўтарилиб кетгани боис дарёдан чиқа олмай қолган.
Воқеа жойига жалб қилинган Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари томонидан махсус техника ёрдамида автомашина хавфсиз жойга олиб чиқилди.
Мавзуга оид

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

16:35 / 06.04.2025
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган уч киши қутқарилди

20:27 / 28.03.2025
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар ва ФВВ академиясига янги бошлиқ тайинланди

13:28 / 09.03.2025