Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар беғараз донорлик учун қон топширишга рағбатлантирилади
Йилига камида 3 марта қон топширувчи донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари шифохонага тушиб қолган тақдирда, зарурат бўлса улар қон билан бепул таъминланади. 40 марта қон топшириб “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишонини олганларга тўланадиган мукофот пули 1,5 млн сўмдан 4,5 млн сўмга оширилади.

Фото: Getty Images
Ўзбекистонда қон билан ишлаш муассасалари фаолияти такомиллаштирилади ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракати ривожлантирилади. Бу борада президент қарори имзоланди.
“Нигоҳ” Telegram-каналининг хабар беришича, қарорга биноан:
- доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;
- донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи (айни пайтда 27 минг сўм) миқдорида белгиланади;
- иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади;
- шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.
2023 йил 1 январдан бошлаб “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) оширилади.
Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
- шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;
- давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;
- улар учун қулай вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш.
Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони 2014 йилда таъсис этилган. Бу нишон ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган шахсларга берилади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолёти фавқулодда вазият туфайли аэропортга қайтди
Ўзбекистон | 19:28
-
Қирғиз-ўзбек халқаро университетидан 3 мингдан ортиқ талаба четлатилди
Жаҳон | 19:19
-
Ўзбекистон Бутунжаҳон ёзги Универсиадани 13-ўринда якунлади
Спорт | 19:16
-
Босқичма-босқич эски қувурлардан замонавий иссиқлик тизимига ўтилмоқда - Veolia Energy Tashkent
Ўзбекистон | 19:00
Мавзуга оид

20:41 / 09.10.2024
Туркий давлатлар трансплантация бўйича ягона ахборот тизимини яратади

18:06 / 31.05.2024
Болалар куни муносабати билан донорлик акцияси ўтказиляпти

19:39 / 03.11.2022
“Ўзбекистонда эндиги ислоҳотлар таълим ва тиббиётга қаратилиши керак” — Шиксин Чен

10:41 / 31.10.2022