МБ раиси ўринбосари туманга ҳоким бўлди
Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигидан кетди. Унинг ўрнини Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов эгаллади.

Ботир Эркинович Зоҳидов Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Ботир Зоҳидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йил Тошкент молия институтини, 2008 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.
Зоҳидов 20 йил давомида банк тизимида ишлаган. Марказий банкда валюта айирбошлаш ва конверсион операциялар махсус бошқармаси бошлиғи бўлган. 2017 йил августида Марказий банк раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. 2020 йилдан буён МБ раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Шайхонтоҳур туманига 2019 йил майидан буён Абдуқаҳҳор Тўхтаев ҳокимлик қилиб келаётганди.

Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005-2011 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими бўлган, 2013—2016 йилларда «ЎзЛИТИнефтгаз» компанияси раҳбари ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. 2016 йил кузида Жиззах шаҳри ҳокими, 2017 йилнинг апрелида Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланганди. 2018 йилнинг апрелида эса Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ташкил этилган Қурилиш вазирлигига раҳбар бўлганди. У бу лавозимда 2019 йил майигача қолган ва кейин Шайхонтоҳур тумани раҳбарлигига ўтказилганди.
Бундан олдинроқ иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Саидқаҳҳор Холхўжаев Тошкент шаҳридаги бошқа бир туман - Чилонзор туманига ҳоким этиб тайинланганди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
Ўзбекистон | 14:22
-
Ўзбекистон Британия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон | 13:44
-
ЕИ Киевга РФ активларидан тушган фойдадан мудофаа учун 2 млрд евро ажратди
Жаҳон | 13:36
-
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Иқтисодиёт | 13:25
Мавзуга оид

12:08
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025