Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Россия Бахмутга ҳужум қилмоқда, Харкивда янги қабрлар. Уруш суратлари
Сергей Шойгу Украина ҳукумати «ифлос бомба» орқали провокация тайёрлаётгани ҳақида айтди. Украина, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ТИВ «ифлос бомба» ҳақидаги хабар ёлғонлигини маълум қилди. Донецк областида россиялик энг таниқли ҳарбий мухбирлардан бири, WarGonzo лойиҳаси асосчиси Семён Пегов яраланди. Аннексия қилинган Херсонда ҳудудий мудофаа отрядлари тузилди. Бахмутда доимий отишмалар давом этмоқда, Россия Миколайив ва Харкив областидаги аҳоли яшаш манзилларига ракета зарбалари йўлламоқда.
Қуйида 23 октябр, урушнинг 242-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Бахмут
Бахмут ўққа тутилгач чиққан ёнғинни ўчираётган аҳоли. Донецк областидаги ушбу шаҳар учун бир неча ойдан буён жанглар давом этмоқда — шаҳар мунтазам равишда зарбалар остида яшамоқда.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETAБахмутдаги ёнғин рўпарадаги бинонинг бутун деразасида акс этиши
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETAБахмутда автомат кўтариб турган украин аскари
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETAБахмутдаги украин аскарлари
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETAЮк ортилган велосипедини суриб кетаётган аёл, Бахмут атрофи
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Донецк
Донецк марказий бозоридаги ҳарбийлар. Аннексия қилинган «ДХР» ҳукумати октябр ойи ўрталарида шаҳар маъмурияти биноси Украина қуролли кучлари томонидан HIMARS ракеталари билан ўққа тутилганини маълум қилганди.
Валерий Шарифулин / ТАССДонецк област клиник травматология шифохонасига олиб келинган ярадор
Валерий Шарифулин / ТАССДонецкдаги Артём кўчасидаги йўлни таъмирлаш жараёни
Валерий Шарифулин / ТАССДонецкдаги супермаркет олдида ўтирган қариялар
Валерий Шарифулин / ТАСС
Харкив ва атрофидаги ҳудудлар
Руслан Бурменко акаси Роман Бурменко қабри олдида. Роман 31 ёшида, Бахмутдаги жанглар вақтида ярадорларга ёрдам бераётганида ҳалок бўлган
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETAХаркив шаҳрининг Северная Салтовка районидаги кўп қаватли уй подъездини таъмирлаётган ишчилар. 21 октябр куни Харкив области раҳбари Олег Синегубов Россия армиясининг шаҳар бўйлаб берган зарбалари оқибатида беш киши яралангани, шунингдек саноат инфратузилмаси объектлари шикастланганини хабар қилди. 22 октябр куни РФ мудофаа вазирлиги шаҳарда кемаларга қарши «Нептун» ракеталари ишлаб чиқарилган «Коммунар» заводи цехи нишонга олинганини маълум қилди
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETAХаркив областининг Купянск шаҳри яқинидаги Петропавловка қишлоғида вайрон бўлган шифохона полида ётган россиялик аскар жасади
Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETAХаркив области Каменка қишлоғида йўқ қилинган рус танки атрофидаги снарядлардан ҳосил бўлган ўра. Каменка сентябр ойида украин ҳарбийларининг муваффақиятли қарши ҳужуми натижасида озод этилган Изюм атрофида жойлашган
Carl Court / Getty Images
Миколайив
Миколайивга 23 октябр куни йўлланган зарбалар оқибатларини кўздан кечираётган кишилар. Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко хабар қилишича, шаҳар тунда С-300 зенит-ракета комплексидан ўққа тутилган. Қурбонлар йўқ.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Миколайив ракеталар билан ўққа тутилишидан кейин кўчада йиғлаётган кекса ёшли аёл
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETAОдамлар Миколайив 23 октябр куни ўққа тутилишидан кейинги оқибатларни бартараф этишмоқда.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETAМиколайивлик аёл Россия томонидан йўлланган ракета зарбасидан жабрланган турар жой биноси ҳовлисида.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA15 ёшли Таисия Ковалева Миколайивдаги уй ҳовлисида россияликлар ракетаси келиб тушган болалар майдончасидаги вайронгарчиликлар орасида. «Бу ҳовлида бутун болалигимни ўтказганман. Мен доим бу арғимчоқда учганман», — дейди Таисия.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETAМиколайивлик киши россияликлар ракета зарбасидан вайрон бўлган квартирасини кўздан кечирмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA