Ҳокимлар қарорларини шахсан ўзлари имзолашга мажбур бўлади: E-qaror'га Face-ID функцияси қўшилади
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсда ушлаб турилган пайтда унинг 26та қарор ва фармойиши қабул қилинган эди. Кейинроқ бу ишни унинг электрон имзосидан фойдаланиб, ҳокимлик юристи қилгани ойдинлашганди. Адлия вазирлиги бунақа ҳолатларни тўхтатиш учун E-qaror тизимига Face-ID'ни жорий қилади.

E-qaror тизимининг бош саҳифасидан скриншот
Охирги пайтларда ҳокимлар ўзлари чиқараётган қарор ва фармойишларни E-qaror платформасида жамоатчиликка кўринмайдиган қилиб қўяётгани кўп эътирозларга сабаб бўляпти.
Шу эътирозлар ортидан, 16 декабр куни Адлия вазирлиги E-qaror тизимига доир матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Анжуманда “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интeгратор – Uzinfocom” МЧЖ шуъба бошлиғи Бобур Баҳодировнинг айтишича, 2023 йилда E-qaror тизимига янги функциялар қўшилади.
“Эсингизда бўлса, Андижон шаҳар ҳокими тергов жараёнида бўлган, лекин унинг номидан кетма-кет қарорлар имзоланган ҳолатлари аниқланган эди. Сабаби унинг электрон рақамли имзоси Андижон шаҳар юристининг қўлида бўлган. Ҳоким терговда бўлса ҳам, унинг номидан имзолаган. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2023 йилда Face-ID технологиясини жорий қилмоқчимиз.
“Uzinfocom”да бундай имконият бор. Банк соҳаси ва давлат хизматлари соҳасида бу тизим яхши ишлаяпти. Яқин келажакда ҳокимлар ҳужжатларни имзолашида Face-ID механизмини жорий қиламиз. Бу билан бировнинг электрон рақамли имзосини олиб, ҳужжат имзолаш ҳолатларига йўл қўйилмайди”, – деди у.
Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров жиноий шериклари билан бюджетнинг 48 млрд сўмини талон-торож қилишда гумонланиб, 2022 йилнинг 6 июн куни қўлга олинган эди. 7 июн куни суд уни қамоққа олишга санкция берди. Ўшанда Kun.uz эътибор қаратгандики, 6-7 июн кунлари E-qaror тизимида Ҳайдаровнинг 24 та қарори ва 2 та фармойиши қабул қилинган.
Натижада Адлия вазирлиги ўрганиш ўтказиб, ҳужжатларни ҳокимлик ходими ҳокимнинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда имзолаганини аниқлаган эди. Сўнг бу қарор ва фармойишлар бекор қилинди.
Мавзуга оид

11:28 / 08.04.2025
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги

10:10 / 04.04.2025
Тасвирга олиш учун розилик олиш талаби ОАВ фаолиятига қандай таъсир қилади? Адлия вазирлиги изоҳи

16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

16:18 / 07.03.2025