Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистонга ислоҳотлар дастурида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов АҚШ элчиси Жонатан Дэвид Хэникни қабул қилди.

Фото: Dunyo
Учрашувда томонларни қизиқтирган соҳаларда кўп қиррали Ўзбекистон-Америка стратегик шериклигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.
Иқтисодий дипломатияни, шу жумладан, B2G шаклида жадаллаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Турли даражадаги режалаштирилган тадбирлар ва ташрифлар жадвали, уларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.
Элчи Америка томонининг Ўзбекистонга ислоҳотлар дастурини амалга оширишда, шу жумладан, USAID доирасида ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди.
Мавзуга оид

10:29
FT: Трамп Россиянинг «соядаги флоти»га қарши санкцияларга тайёр

23:45 / 05.08.2025
Америкалик автопойгачи жаҳон рекордини ўрнатишга уриниб, ҳалок бўлди

22:46 / 05.08.2025
Россия санкциялардан қутулиш учун Украинада «ҳаво сулҳи» таклифини кўриб чиқмоқда

21:16 / 05.08.2025