Самарқандда паррандачилик фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида 2 киши жароҳат олди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида паррандачилик фабрикасида портлаш содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса бўйича расмий маълумот тақдим этди.

Бугун, 30 март куни соат 10:40 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг «Мелихўжа» МФЙда жойлашган парранда фабрикасида, дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» масъул ходимлари чиқишган.
Ҳозирда воқеа сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:26 / 03.05.2025
Самарқандда ўқувчилар узр учун тиз чўктирилди

17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди

20:00 / 29.04.2025
Самарқандда майиз етиштириш ва экспорт бўйича йирик лойиҳа бошланмоқда

23:22 / 25.04.2025