Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ACTIVIST лойиҳаси муаллифи 15 суткага қамаб қўйилди
ACTIVIST лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров ўз видеоларидан бирида бир қатор брендларнинг йогурт маҳсулотлари таркибида кармин моддаси борлиги учун уларни истеъмол қилмаслик керак дейиши ортидан, “диний адоват қўзғатувчи материал” тарқатишда айбланиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фото: SUBYEKTIV
Савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиб, бу борадаги видеолари билан танилган, YouTube'да 500 мингдан ортиқ обуначига эга ACTIVIST лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
У 5 апрел куни лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойланган видеода камида 6 хил брендга тегишли йогурт маҳсулотлари ҳаром экани, чунки таркибида ранг бериш учун ишлатиладиган кармин (Е-120) моддаси борлигини айтган.
8 апрел куни лойиҳанинг Telegram-каналида Ҳожиакбар Носиров шу видео учун 15 суткага қамалгани маълум қилинди. Постда Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари “босим остида” материал тўплашгани, суд жараёни “бор-йўғи 3 дақиқа” давом этгани айтилади.
“Юртимизда конституциявий ўзгаришлар олиб борилаётган, сўз эркинлиги таъминланиши назарда тутилаётган гап-сўз ваъдалар қаерда? Биз ушбу ҳолат юзидан тегишли органлардан муносабат кутамиз. Ҳожиакбар ишлатган айнан қайси сўз ёки контент диний экстремизмга алоқадор эканини исботлаб беришларини сўраймиз”, – дейилади постда.
Лойиҳанинг каналида, шунингдек, Ҳожиакбар Носировнинг ички ишларга чақирилишидан олдин ёзиб олинган видеоси ҳам жойланди. “Агар бу видеони кўраётган бўлсангиз, мен сизларнинг ва президентимизнинг кўмагига ишонаман”, – деган у мурожаатда.
Тошкент шаҳар ИИББ баёнотига кўра, 26 ёшли блогер йогуртлар таркибида кармин моддаси мавжудлиги сабабли уларни истеъмол қилиш мумкин эмаслиги ҳақидаги фикрларини “тегишли соҳа мутахассисларидан хулоса олмаган ҳолда” билдирган.
“Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 25-моддасига асосан, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик, шунингдек 27-моддасига биноан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон фуқароларининг юқоридаги кафолатларига монелик қилиш мумкин эмас. Айниқса, алоҳида шахсларнинг ўз ташаббуси орқали турли масалаларга диний тус бериш орқали ўзгаларнинг шахсий ҳаётга аралашишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасига биноан, тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади”, – дейилади пойтахт ИИББ ахборотида.
Бошқарма Ҳожиакбар Носировга нисбатан МЖтКнинг 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди блогерга 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда SUBYEKTIV лойиҳаси Ҳожиакбар Носиров билан интервю эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
Мавзуга оид

12:03 / 21.07.2025
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров маънавий зарар тўлайдиган бўлди

17:50 / 17.07.2025
Ноширлик фаолиятига оид қонун ўзгаряпти, китобларга цензура жорий этиладими? – мутахассислар билан суҳбат

12:18 / 17.07.2025
Болаларни ўткир тиғли буюмлар билан уриштирган блогер жавобгарликка тортилди

11:40 / 16.07.2025