Самарқандда референдум: бошқа вилоятдан борган талабалар ҳам овоз берди
30 апрел куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлгани каби Самарқандда ҳам ўзбекистонликлар конституцияга ўзгартириш киритиш масаласида ўтказилган референдумда иштирок этди.
Энг кўп (2,08 миллиондан кўпроқ) сайловчилар рўйхатга олинган ҳудудлардан бири айнан Самарқанд ҳисобланади. Самарқанд шаҳридаги сайлов участкаларида кўпчилик тушгача овоз бериб бўлди.
Самарқанд давлат университети биология факултети биносида Гўри амир маҳалласи фуқароларидан ташқари бошқа вилоятлар ва олис туманлардан шаҳарга келиб ўқиётган сайловчилар учун референдум участкаси ташкил қилинди. 17:00 ҳолатига кўра Самарқандда 1,7 миллиондан ортиқ сайловчи референдумда овоз бериб бўлган.
Мавзуга оид

21:26 / 03.05.2025
Самарқандда ўқувчилар узр учун тиз чўктирилди

17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди

20:00 / 29.04.2025
Самарқандда майиз етиштириш ва экспорт бўйича йирик лойиҳа бошланмоқда

23:22 / 25.04.2025