Ўзбекистон | 08:55 / 19.05.2023
10374
2 дақиқада ўқилади

Фермер хўжаликларига ишчилари учун тўланган даромад солиғи қайтариб берилади

Фото: AP

2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар эксперимент тариқасида пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган даромад солиғи бир вақтнинг ўзида қатор шартларга риоя қилинганда қайтариб берилади.

Улар қуйидагича:

  • ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг банд бўлиши;
  • ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;
  • фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани:

  • 3 қаватли бинога – 0,9;
  • 4 қаватли бинога – 0,8; 
  • 5 қаватли бинога – 0,7; 
  • 6 қаватли бинога – 0,6, 

7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди. 

Бунда, ушбу бандда белгиланган пасайтирувчи коэффициент:

  • маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналар билан бирга, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биносининг умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаган бўлса;
  • ишлаб чиқариш мақсадларида бино бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биргаликда фойдаланилаётган бўлса, бундай бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланади.

Мавзуга оид