АҚШ украиналик ҳарбийларни Abrams танкларида ўқитишни бошлаяпти
Украина ҳарбийларини М1А1 Abrams танклари билан ишлашга ўргатиш бўйича машғулотлар келаси ҳафтадан бошланади, деди АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Патрик Райдер Voice Of America радиосига.

Фото: U.S. Army / ZUMA Wire / IMAGO
250 га яқин украиналик ҳарбий хизматчи шу ҳафта Германияга етиб боради ва у ерда улар 10 ҳафта давомида танкларни бошқариш, қўшма жангларда манёвр қилиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилади, деди исми келтирилмаган АҚШ юқори мартабали ҳарбий амалдори.
Улар май ойи бошида Германияга етказиб берилган 31 та Abrams танкида ўргатилади. 31 та М1А1 Abrams танкларининг яна бир партияси ҳозирда Қўшма Штатларда қайта жиҳозланмоқда ва кузда Украинага етказилади, дея хабар беради радиостанция.
Январь ойи охирида АҚШ ҳукумати Украинага Abrams'нинг замонавий версиясини, жами 31 та танкни беришини эълон қилди. Ўшанда ҳам Америка Мудофаа вазирлиги бу танклар Америка омборларида етарли эмаслигини ва уларни Украинага топшириш учун бир неча ой кераклигини таъкидлаган.
Мавзуга оид

21:12 / 29.04.2025
Трамп жамоаси учинчи эҳтимолий импичментга тайёргарликни бошлади

20:43 / 29.04.2025
АҚШнинг 60 млн долларлик қирувчи самолёти Қизил денгизга чўкиб кетди

19:29 / 29.04.2025
АҚШдан депортация қилинадиган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинади

15:27 / 29.04.2025