Ўзбекистонда «Қуёшли маҳалла» махсус танлови эълон қилинди
Энергетика вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда «Қуёшли маҳалла» махсус танлови ўтказилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz
Танлов номинациялар бўйича 1 июндан 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади. Танловда иштирок этиш ихтиёрийдир.
Танловда иштирок этиш учун маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларининг жами қуввати 150 кВтдан кам бўлмаслиги ва маҳалла фуқаролари йиғинларидаги хонадонларга қуёш панеллари танлов эълон қилинган кундан бошлаб, туман(шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш кунига қадар даврда ўрнатилган бўлиши шарт.
Қуйидаги умумий қувватдан кам бўлмаган қуёш панелларини биринчилардан бўлиб ўрнатган ҳамда ҳудудий электр тармоғига уланиб ишлаб турган маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари орасидан танланади:
Бош соврин – қуввати 300 кВтдан;
- 1-ўрин – қуввати 250 кВтдан;
- 2-ўрин – қуввати 200 кВтдан;
- 3-ўрин – қуввати 150 кВт.
Танлов ғолибларига қуйидаги мукофотлар топширилади:
Бош соврин – белгиланган мезонга мувофиқ электромобиль.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарларнинг ҳар бирида:
- биринчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб бериш;
- иккинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб бериш;
- учинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб бериш.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Телефонда гаплашиш учун шу чўққига чиқардик” — қишлоқларда алоқа, интернет қандай?
Ўзбекистон | 10:00
-
Конгрессмен АҚШни Фаластиндаги «геноцидга шерикликда» айблади
Жаҳон | 09:44
-
Халқаро мутахассислар иштирокида PAYNET Кузатув кенгаши шакллантирилди
Ўзбекистон | 09:15
-
Чегарада фуқаро танасидан 1,3 млрд сўмлик олтин қуймалар аниқланди
Жамият | 09:10
Мавзуга оид

16:43 / 29.04.2025
«Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади

19:55 / 18.01.2025
“Учинчи шахслар аралашуви” – миллионлаб ўзбекистонликлар Англияда ишлаш учун ариза топширган танлов бекор қилинди

16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди

19:41 / 30.10.2024