Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта Чирчиқда сайлов жараёнлари. Янги сайланадиган президентдан нима кутишяпти?
Ўзбекистонликлар бугун келгуси 7 йил учун президентликка танловни амалга оширишмоқда. Kun.uz мухбири Тошкент вилоятида бўлиб, сайлов жараёнлари қандай ўтаётгани билан қизиқди.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 848-сайлов участкасида жами 2 821 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг 95 нафари муддатидан илгари овоз берган.
Сайлов участкаси комиссия аъзоси Асола Холмирзаеванинг таъкидлашича, сайловчилар учун барча шароитлар яратилган: “Тез тиббий ёрдам” хизмати, болалар учун махсус жой ташкил этилган.
Сайловчилар Kun.uz мухбири билан суҳбатда ўз номзодларидан нималар кутаётганликлари ҳақида сўзлаб беришди.
“Далада меҳнат қилиб, кетмон чопиб қийинчилик замонларни ўтказганмиз. 63 ёшдан ўтсак ҳам ҳозиргача ўзимизнинг нонимизни ўзимиз топиб еяпмиз. Пенсияларимиз оширилса, арзончилик бўлса деймиз. Янги сайланадиган президентимиздан ана шулар амалга оширилишини кутамиз”, дейди 63 ёшли сайловчи.
Илк бор овоз бераётган 18 ёшли сайловчи эса сайланадиган президент ёшларга янада кенгроқ эътибор қаратишини кутаётганлигини таъкидлади:
“Бугун мен биринчи марта сайловда овоз бердим. Келгусида сайланадиган президентимиздан ёшларга эътибор қаратилишини, салоҳиятли ёшларга кўпроқ имконият берилишини хоҳлайман. Ўзбекистон ёшларининг келажаги давлат раҳбарига боғлиқ. Ҳозир ҳам ёшларга яратилган шароитлар яхши, бундан кейин ҳам мактабларга алоҳида эътибор берилишини истардик”.
Вилоятда сайлов жараёнлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
NYT: Трампнинг боингини таъмирлашга ядровий кучлар дастуридан тўланган
Жаҳон | 12:13
-
Таиланд ва Камбоджа тўрт кунлик урушдан сўнг музокараларни бошлашга келишиб олди
Жаҳон | 12:03
-
Қайси ҳудудда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги айтилди
Ўзбекистон | 12:02
-
Марғилонда 35 млн долларлик city қурилиши бошланди
Ўзбекистон | 11:43
Мавзуга оид

18:49 / 19.07.2025
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди

18:55 / 09.07.2025
Эрдўған мухолифатнинг муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш талабини рад этди

12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди

11:44 / 19.05.2025