Ўзбекистон | 18:31 / 20.07.2023
20591
4 дақиқада ўқилади

3 нафар ҳоким ва яна 3 нафар мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланмоқда – Антикоррупция агентлиги

Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой тумани ҳокимлари, шунингдек давлат корхоналари бошлиқлари қонунга зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Антикоррупция агентлиги “бизнесмен”ларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилишини билдирди. Рўйхатдаги амалдорларнинг 4 нафари ҳақида Kun.uz'да танқидий мақолалар эълон қилинган эди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида қонун ва қонуности ҳужжатларига зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган мансабдорлар аниқланди. Хусусан, 6 нафар раҳбар мансабдор шахс — 3 нафар туман-шаҳар ҳокими, 1 нафар агентлик, 1 нафар унитар корхона ва 1 нафар қўмита раҳбари тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари экани маълум бўлган:

  • Миллий антидопинг агентлиги директори А.Содиков “Total Oil” МЧЖ;
  • “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сарихўжаев “Musammo” МЧЖ;
  • Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова Sabina Issiq Nonlari 777” ва “Ko‘mir Sanoati” МЧЖлар;
  • Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва "Zarafshon Grand Invest" МЧЖлар, “G‘ani Bobo Chorvasi” фермер хўжалиги;
  • Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов “Sanico Group” va “Uv-Maks” МЧЖлар;
  • Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Karomat Oyijon-Surxon” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётгани аниқланди.

Маълум қилинишича, аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва уларнинг юқори турувчи идораларига Антикоррупция агентлиги томонидан тегишли тақдимномалар киритилган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши, яъни мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариши мумкин эмас.

Бундан ташқари, ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари”нинг 13-бандида давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда тадбиркорлик ёки ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан (педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари) шуғулланмаслиги белгиланган.

Аввалроқ, Kun.uz қонунчиликда тақиқланган бўлса-да, айрим туман ва шаҳар ҳокимлари фирмалар раҳбарлигини ҳам ўз қўлларида сақлаб қолаётганига доир танқидий мақолалар эълон қилган эди.

UPD. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, Kun.uz'даги танқидий мақоладан сўнг, жорий йил 13 июнь куни туман ҳокими Анвар Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар таъсисчилигидан чиққан. Ҳокимлик масъуллари бу ҳақда Kun.uz'га тақдим қилган расмий ҳужжатларини Антикоррупция агентлиги ҳам юборилганини билдирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!