Тошкент вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Август ойи бошида Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев ишдан олинганди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Оҳангарон туманининг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган.
Абдурасул Абдуллаев 1968 йил Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 1991 йили Тошкент Халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи, «Ипотека-банк» АТИБ бошқаруви раиси, «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси этиб тайинланган. 2019 йилда у Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари — «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори этиб тайинланган. 2020 йилда Оҳангарон туманига ҳоким бўлган.
Аввалроқ, август ойи бошида Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев ишдан олинганди. Бу ҳақда президентнинг вилоятга ташрифи доирасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда маълум қилинган.
Музаффар Файзиев 2020 йил ноябрида Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

07:40 / 06.05.2025
Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех аниқланди

15:01 / 05.05.2025
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж

13:57 / 28.04.2025