Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишни кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳон натижалари эълон қилинди
Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМга кўчириш бўйича ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижаларини my.uzbmb.uz ва mandat.uzbmb.uz сайтлари орқали билиб олишлари мумкин.

Фото: Kun.uz
Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМга кўчириш бўйича ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
ОТМ томонидан тақдим этилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари тест синови натижалари билан бирга ҳисобланиб, my.uzbmb.uz ва mandat.uzbmb.uz сайтларига жойлаштирилди.
Олий таълим муассасалари томонидан ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари мумкин:
– my.uzbmb.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш (хориждан) Натижани олиш”бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;
– mandat.uzbmb.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш-2023” бўлими орқали талабгорнинг ID рақамини киритган ҳолда;
– Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги Telegram ботларига талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда (“Ўқишни кўчириш 2023” бўлимидан):
Мавзуга оид

21:19 / 28.07.2025
Хусусий университетларга сиртқи таълимга киришнинг айланма йўли пайдо бўлди

13:13 / 24.07.2025
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди

17:34 / 21.07.2025
Тест тугаганидан кейин ОТМ ва таълим йўналишини танлаш тартиби қандай?

11:09 / 21.07.2025