Ўқувчиларни касбга ўқитишнинг Оқдарё тажрибаси республика бўйича татбиқ этилади
Йил якунигача ҳар бир тумандаги камида иккитадан мактабда ушбу тажриба йўлга қўйилади.
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани 32-мактабда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга ўқитиш тажрибаси бутун республикада кенг татбиқ этилади.
Жумладан, кейинги ўқув йилига қадар Самарқанддаги ҳар бир туманда 10 тадан мактабда бу тизим жорий этилади.
Бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, 138 мингтаси олий таълим муассасаларига ўқишга кирган, яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади. Лекин қолган 195 минг нафар ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва ўқитиш масаласи долзарбдир.
Йил якунигача ҳар бир тумандаги камида иккитадан мактабда ушбу тажриба йўлга қўйилади.
Оқдарё туманидаги 32-мактабда ўқувчиларни 7-синфдан бошлаб маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган ветеринар, агроном, мева-сабзавот қуритиш, ипакчи, мебелчи, автомобиль устаси каби 15 та касб-ҳунарга ўргатиш ва 2 та чет тилини ўқитиш йўлга қўйилган.
Ушбу лойиҳа маҳаллий бюджет ва тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан бўлиб, ўқувчилар бу ерда иш ҳақи олмоқда.
Мавзуга оид

13:35 / 15.01.2025
Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди. Ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилган

16:54 / 14.01.2025
Самарқанддаги Ширин шаҳарчасида ерусти метроси қурилади

10:30 / 11.12.2024
Ўзбекистон ёшлари Германия тажрибаси асосида касбга ўқитилади ва ишга жойлаштирилади

12:22 / 29.07.2024