Самарқандда газ таъминоти корхонасига қарашли газ баллонлари фуқаро уйида ноқонуний сақланаётгани аниқланди
Унинг уйидан аҳоли хонадонларига имтиёзли равишда тарқатилиши белгиланган 261 дона маиший газ баллони топилган.

Фото: Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали мутахассислари билан Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирида маиший газ баллонлари ноқонуний тарзда, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо зид равишда сақланаётгани аниқланган.
Хусусан, Самарқанд тумани, Даштисухта маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро хонадонидан «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиалига қарашли бўлган, аҳоли хонадонларига имтиёзли равишда тарқатилиши белгиланган 261 дона маиший газ баллони топилган.

Давлат корхонасига тегишли газ баллонлар фуқаронинг уйига қандай келиб қолгани ҳақида хабарда маълумот берилмаган.
Мазкур қоидабузарлик ҳолати бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилингани айтилмоқда.
Мавзуга оид

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

11:17 / 25.04.2025
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29 / 25.04.2025