Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24/7 тартибини тиклаш, ошхона ва интернет муаммоси – китобхонлар Миллий кутубхонадан нима истайди?
Тошкент шаҳрида жойлашган Aлишер Навоий номидаги Миллий кутубхона 24/7, яъни узлуксиз ишлаш тартибини вақтинча тўхтатди. Kun.uz бунга қандай муносабатда эканини билиш учун кутубхона фойдаланувчилари, китобхон ва талабаларга микрофон тутди.

20 октябрдан Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси 24/7 тартибида ишлашни вақтинча тўхтатди. Kun.uz ўтказган кичик сўровномада китобхонлар кутубхонанинг тун-у кун ишлаш тартибига ҳалиям эҳтиёж кўплиги, айниқса, қишда ҳар доимгидан кўпроқ талаб борлиги ҳақида айтишяпти.
"Бу адолатсиз қарор бўлди. Чунки кутубхона учун бюджет ҳисобидан унча кўп пул ажратилмайди, деб ўйлайман. Лекин шунча одам ундан фойдаланяпти. Кутубхона фойдани кўзлаб қилинадиган ташкилот бўлмаслиги керак", – деб ҳисоблайди бир фойдаланувчи.
Бошқа бири эса кўпчилик иш, ўқишини тугатиб кейин кутубхонага келади. Улар қўшимча ишларини қилиб олиши учун ҳам кутубхона тун-у кун очиқ бўлиши керак деб ҳисоблайди. Яна бир фойдаланувчи эса 24/7 тизимида кутубхонанинг барча бинолари ишлаши кераклигини айтяпти.
"Ҳозир фақат битта Б корпуси ишлайди ва кечки сменада кўпинча жой қолмайди, жой бўшашини кутиб туришга тўғри келган пайтларимиз ҳам бўлади", – деди китобхон.
Нега тун-у кун ишлаш тизими қайтарилиши кераклигини яна бир китобхон шундай тушунтиради: "Тадқиқотчи домлалар бор, кечки 11 дан кейин келиб ишлашга мажбур бўлишади. Чунки ўзбекчилик, уйда меҳмон келади ёки бола-чақа сабаб ишлолмайди. Шунинг учун кутубхонага келиб, бу ернинг ашаддий мухлисига айланиб қолишган", – дейди фойдаланувчилардан бири.
Вилоятдан келадиган китобхонларнинг айтишича, тунги смена улар учун жуда фойдали бўлган. Чунки вилоятдан айнан кутубхонадаги манбалар учун келадиганлар тунги сменада ҳам тезроқ ишларини битириб, вилоятларига қайтиб келишлари мумкин бўлади.
Китобхонлардан тунги сменада нечагача қолганлари ҳақида сўралганда, уларнинг кўпи тунги 2-3 деб жавоб беришди. Сўровномада қатнашган кўпчилик тунда келиб, эрталабгача қолиб ишини қилишини айтган бўлса, ҳатто китобхонлар ичида 24 соат вақтини кутубхонада ўтказганлар ҳам бор.
Миллий кутубхонага шаҳарнинг узоқ ҳудудларидан ҳам келадиган китобхонлар бор. Бунинг сабаби эса кутубхонада шароит яхшилиги, тинчлиги ва дарс қилиш имкониятининг борлиги дейишяпти китобхонлар. Шу сабаб ҳам улар шундай кутубхона пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам қурилишини исташмоқда.
“Aгар яна бошқа локацияларда ҳам кутубхоналар қурилса, 1-2 соат йўл босиб Миллий кутубхонагача келмасдик. Вақтимиз тежалар эди”, – дейди Келесдан қатнайдиган китобхон.
Фойдаланувчилар Миллий кутубхонадаги шароитлардан мамнун эканини айтишди. Ва шу билан бирга, кутубхонада қандай ноқулайликлар мавжуд экани ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди.
Булардан энг асосийси кутубхона ҳудудида интернет тезлигининг пастлиги, айрим сайтларга киришнинг иложи йўқлиги, кутубхонада Wi-Fi яхши ишламаслиги ёки ишласа ҳам унга улангунча жуда узоқ вақт талаб қилиниши каби тўсиқлар борлигида.
“Aсосан You Tube ва Тwitterʼга чегара қўйилган. Тўғри, Instagram ёки бошқа тармоқларни тушунса бўлади, лекин фойдали сайтларга чегара қўйилмаслиги керак. Чунки улардан дарс қилишда фойдаланиш мумкин”, – дейди бир фойдаланувчи.
Таклифлар орасида кутубхонада кийим илиш жойи кичиклиги, фойдаланувчи кўп бўлганда гардеробда тиқилинчда қолиб кетилиши сабаб уни кенгайтириш ҳам бор.
Фойдаланувчиларнинг кўпи ошхона ва намозхона масаласига ҳам эътибор қаратди. Уларга кўра, кутубхона ошхонаси кичик ва шунинг учун туш пайтлари овқатланишга жой топилмайди. Ёз фаслида ҳовлида ёки майсалар устида овқатланиб олиш мумкин, лекин куз-қишда бу иложсиз.
“Ҳеч бўлмаса кутубхона ошхонасида кўпроқ стол-стуллар қўйилиши керак. Бундан ташқари, ошхонада сотиладиган таомлар ҳам жуда оз. Тезроқ бормасак тугаб қолади, ҳаммага етмайди. Кейин вақт йўқотиб бошқа жойдан кафе излашимизга тўғри келади”, – дейди бир фойдаланувчи.
Зуҳра Aбдуҳалимова, Иброҳим Самадов, Kun.uz
Оператор ва монтаж устаси – Aсрор Aлмурадов
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда меҳнат стажи «ясаб берувчи» мутахассис ушланди
Жамият | 08:02
-
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида иккита янги назорат-ўтказиш пункти очилди
Иқтисодиёт | 07:50
-
Эрон расмийси: Зангезур йўлаги «Трамп ёлланма аскарлари қабристони»га айланади
Жаҳон | 07:41
-
Ҳафта бошида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 07:32
Мавзуга оид

07:43 / 22.11.2023
Миллий кутубхона яна 24/7 режимида ишлашга қайтиши кутилмоқда

13:17 / 28.10.2023
“Ойлик кам, техник имкониятлар паст, тартибсизлик кўпайди” – Миллий кутубхона узлуксиз ишлашни нега тўхтатди?

19:16 / 21.10.2023
Миллий кутубхона 24/7 режимида ишлашни вақтинча тўхтатди

10:22 / 04.02.2023