Давлат байроғи кунига бағишланган «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади
19 ноябр куни Ўзбекистоннинг 16та шаҳрида мамлакат тарихининг энг муҳим саналаридан бири – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилиш кунига бағишланган «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу куни мамлакатнинг ҳар бир фуқароси, Ўзбекистон равнақи, суверенитети ва миллий давлатчилиги ғоялари йўлида миллатни бирлаштиришга қаратилган ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига қўшилиши мумкин.
Давлат байроғи – давлат мустақиллигининг рамзи бўлиб, халқаро миқёсда унинг ўзлигини белгилайди. 1991 йилнинг 18 ноябр куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ва ёш республика янги мақом ҳамда янги давлатчилик рамзига эга бўлди. 32 йилдан сўнг мамлакатимизда ўтказилаётган ҳар бир тадбир Ўзбекистоннинг турли соҳаларда, шу жумладан, катта ва оммавий спортда эришаётган ютуқларида ишончли йўлни намойиш этган ҳолда, давлат байроғининг кўтарилиши билан бўлиб ўтмоқда.
Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Асака банк” АТВ, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва срорт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.
Байроқ куни муносабати билан «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси республиканинг 16 шаҳрида ўтказилади. Мамлакатимизнинг бош рамзи Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарлари яшовчилари томонидан марказий кўчалар бўйлаб олиб ўтилади. Пойтахтда старт ва финиш зонаси Ҳумо Арена спорт-муз мажмуаси майдонида жойлашади. Мусобақанинг тасдиқланган концепциясига кўра, барча шаҳарларда ягона масофа 3 км, Тошкентда эса 3 км ва 10 километрни ташкил қилади.
“Ўзбекистонда оммавий спорт ва юқори натижаларга эришиш учун фаол платформа яратилган, – деди Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев, - Бир кун аввал қитъамизнинг энг кучли югурувчилари ўртасида ўтказилган ярим марафон бўйича энг нуфузли Осиё чемпионатида спортчиларимиз кумуш медални қўлга киритди. Спортчиларимиз эришаётган юксак натижа мамлакатимиз раҳбарияти, спорт марафонлари ва оммавий югуриш мусобақасларининг ташкилотчилари, югуриш клублари ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасидир”.
Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлашга шунингдек бошқа мамлакатлардан спортчилар ва югурувчилар ҳам қўшилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ташаббуси билан 2023 йилда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси халқаро мақомга эга бўлиб, мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан спортчилар ҳамда югуриш клублари иштирокчилари таклиф этилади. Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси Бутунжаҳон Халқаро енгил атлетика федерациясининг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
Барча шаҳарларда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси бир вақтда, эрталаб соат 07:30 да бошланади. Ташкилотчилар таъкидлаганидек, Байроқ кунини спорт югуриш муҳитида нишонлаш ҳамжиҳатлик ва дўстлик кайфиятини яратади ва унда ёш чекловларидан қатъи назар, бутун оилалар ҳам иштирок эта олади. Ёш иштирокчилар учун тавсия этилган ёш: 9 ёш.
3 ва 10 км масофаларга югуриш бўйича ғолиблар 18 ёшдан 35 ёшгача, 35 ёшдан 55 ёшгача ва ундан катта ёшдаги эркаклар ва аёллар ўртасида ёш тоифалари бўйича аниқланади ҳамда оммавий югуриш мусобақасининг энг ёш ва энг кекса иштирокчилари ҳам алоҳида совғалар билан тақдирланади. Югурувчилар «Абсолют» ва «Ҳаваскор» тоифаларида совринлар учун кураш олиб борадилар.
Шунингдек, имконияти чекланган иштирокчилар учун ҳам махсус номинациялар ажратилади. «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақасига ҳарбий хизматчилар ҳам қўшилиб, улар учун ҳарбий олий ўқув юртлари ўртасида энг яхши натижалар учун махсус номинациялар белгилаб берилган.
Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасининг Тошкентдаги босқичининг ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пул мукофоти жамғармаси ажратилган:
• 1-ўрин учун - 3 000 000 сўм,
• 2-ўрин учун - 2 000 000 сўм,
• 3-ўрин учун - 1 000 000 сўм
Тошкентда ғолиблар тақдирланиши 19 ноябр куни, соат 11:00 да «Пахтакор» спорт мажмуаси Енгил атлетика федерацияси стадиони ҳудудида бўлиб ўтади. Вилоятларда пул мукофоти Ташкилий қўмиталар томонидан шакллантирилади.
10 км ва 3 км масофага югуришда финишга етиб келган барча иштирокчилар махсус медаллар билан тақдирланади.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатганлар ушланди
Жамият | 08:54
-
Собянин: Москва осмонида 19 та дрон уриб туширилди
Жаҳон | 08:51
-
Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Жамият | 08:13
-
БМТ дунё етакчиларини Ғазо аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашга чақирди
Жаҳон | 07:55
Мавзуга оид

16:40 / 25.11.2024
“42 км югуриш унга чўт эмас” – 54 ёшида марафон чемпиони бўлган янгибозорлик ўқитувчи

10:20 / 15.11.2023
Ўзбекистонда давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан югуриш мусобақалари ўтказилади

09:39 / 22.06.2023
Тошкент оммавий югуриш мусобақалари ўтказилиши сабабли бир неча кўчалар ёпилади

08:04 / 08.05.2023