Фарғонада эҳсон қутисини ўғирлаб кетганлар қўлга олинди
Эҳсон қутиси ичида 80 минг сўм бўлган. Бу гуруҳ олдинроқ бошқа ҳудудлардаги масжидлардан ҳам эҳсон қутиларини ўғирлаш билан шуғулланган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда 20 ноябр куни тунги соат 02:12 ларда Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Сармазор» жоме масжидига Damas’да номаълум шахслар келиб, эҳсон қутисини олиб кетганлиги акс этган видео тарқалган эди.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати ушбу шахслар қўлга олингани, улар олдинроқ бошқа масжидлардан ҳам эҳсон қутиларини ўғирлаш билан шуғуллангани ҳақида хабар берган.
«Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Э.Н., Б.B. ҳамда С.А. бирга Олтиариқ туманидаги жоме масжидларидан ҳам эҳсон қутиларини ўғирлаганликлари аниқланган», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.
ИИБдагилар «Дарё» нашрига берган хабарга кўра, Қўштепада олиб кетилган эҳсон қутиси ичида 80 минг сўм бўлган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда улардан қўлқоп ва ниқоблар далилий ашё тариқасида олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Epica автомобили ёниб кетди
Жамият | 08:06
-
Москвага учган Uzbekistan Airways рейслари захира аэропортларга йўналтирилди
Ўзбекистон | 07:57
-
Покистон бош вазири Ҳиндистон ҳужумини «уруш ҳаракати» деб атади
Жаҳон | 07:45
-
ЕЧЛ. Камбэкларга бой бўлган учрашувда "Интер" "Барселона"ни енгиб, финалга чиқди
Спорт | 02:38
Мавзуга оид

17:15 / 06.05.2025
“Бунинг гашти бор”: уйида ипак қурти боқаётган оқбўйралик оила

12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди

11:00 / 04.05.2025
“Ҳаракатим кўп, шунинг учун соғломман” – 75 ёшли боғбон ая

15:15 / 22.04.2025