Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Самарқанд-2020” тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг IV-Халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 15-16-декабр кунлари Самарқанд давлат тиббиёт университетида анъанага айланиб улгурган “Самарқанд-2020” тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг IV-Халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Олимпиадада жаҳоннинг ўнга яқин давлатларидан жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Туркия, Озарбойжон, Белоруссия ва Украина давлатларининг 84 та тиббиёт олийгоҳларидан офлайн тарзда 670 нафар ва онлайн тарзда 4141 нафар талабалар, хорижий тиббиёт муассасалари ректорлари ҳамда 80 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев 4-марта ташкил этилаётган мазкур нуфузли мусобақа нафақат талабалар ва ёш тадқиқотчиларнинг билим ва малакаларини синовдан ўтказиш ва уларни муносиб тақдирлашга балки, халқаро дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланиши ҳамда тиббиёт соҳасида жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари билан янгидан янги ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилишига замин яратишини таъкидлаб, барча олимпиада иштирокчиларига омад тилади.
Очилишнинг кейинги қисми байрамона руҳда давом этиб, қизиқарли чиқишлар ва куй-қўшиқлар барча иштирокчиларга юқори кайфият улашди.
Олимпиада доирасида бир гуруҳ хорижий давлат ОТМ профессор ўқитувчиларига СамДТУ ректори Жасур Ризаев томонидан университетнинг “Фахрий профессори” унвони ҳамда Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ташаккурномалари топширилди.
Жумладан, Беларус давлат Халқлар дўстлиги орденли Витебск давлат тиббиёт университети ректори Алексей Чукановга “Самарқанд давлат тиббиёт университети фахрий профессори” унвони; Ирина Беленова, Санкт Петербург Соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси ўринбосари Алексей Терешин, Туркия Соғлиқ билимлари университети ректори Камалеттин Айдинларга Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ташаккурномалари топширилди.
Шунингдек, СамДТУ талабалари учун чет эллик ва республикамизнинг етакчи мутахассислари томонидан замонавий тиббиётда фундаментал фанлар, илмий тадқиқот усуллари ва бошқа долзарб масалаларга бағишланган 30га яқин мастер-класслар, бакалавр, магистр ҳамда клиник ординаторлар учун хорижий тиббий ОТМлари ректорларининг маърузалари ҳам ташкил этилди.
Самарқанд-2020” тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг IV-Халқаро олимпиадасида иштирок этувчилар икки босқичда, тест синовлари ва амалий кўникмаларини намойиш этиш орқали беллашадилар. Шу билан бир қаторда анъанавий тарзда қатнашаётган 670 нафар талабалар ўз амалий билимларнинг жаҳон стандартлари талабларига жавоб берувчи 7-авлод симулиацион роботлари орқали ўзи кўникмаларини синовдан ўтказишди. Олимпиада ўз ишини ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борди.
Шунингдек, илк бор Ўзбекистоннинг Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ва хорижий тиббиёт коллежларининг ўқувчилари ўртасида халқаро олимпиада ташкил қилинди.
Олимпиаданинг ёпилиш маросими ҳам тантанали тарзда ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар, фаол иштирок этган ва номинация бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тақдирлаш маросими байрамона руҳда давом эттирилиб, тайёрланган чиқишлар ва кўнгилочар куй-қўшиқлар барчага юқори кайфият улашди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чирчиқ дарёсида қум-шағални ноқонуний қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жамият | 12:28
-
NYT: Трампнинг боингини таъмирлашга ядровий кучлар дастуридан тўланган
Жаҳон | 12:13
-
Таиланд ва Камбоджа тўрт кунлик урушдан сўнг музокараларни бошлашга келишиб олди
Жаҳон | 12:03
-
Қайси ҳудудда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги айтилди
Ўзбекистон | 12:02
Мавзуга оид

19:00 / 21.05.2024
Самарқанд давлат тиббиёт университети Евроосиёнинг нуфузли рейтинг агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди

08:55 / 07.10.2023
СамДТУда неврология соҳасини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

12:49 / 20.04.2023
Самарқандда халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

19:39 / 17.03.2023