Михаил Ходорковский Россияда яна қидирувга берилди
ЮКОС нефт компаниясининг собиқ эгаси, Россия давлат ОАВга кўра, Россия армияси ҳақида «фейклар» тарқатишда айбланмоқда.

Михаил Ходорковский Фото: Michael Cizek/AFP
Россия Ички ишлар вазирлиги Михаил Ходорковскийни яна қидирувга берди, унга нисбатан Россия армиясига нисбатан «фейклар» жиноий иш очилди. Ички ишлар вазирлигининг 9 январ, сешанба кунги маълумотлар базасида Ходорковский Жиноят кодексининг моддаси бўйича қидирувда экани айтилган, бироқ модда номи кўрсатилмаган. ТАСС давлат агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, Ходорковскийга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 207.3-моддаси («Россия Қуролли кучлари тўғрисида била туриб ёлғон маълумотни оммавий равишда тарқатиш») 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Бунга унинг ижтимоий тармоқларда Россия томонидан Украинага қарши бошланган урушда ҳалок бўлган аскарларнинг қариндошларига тўловлар тўғрисидаги изоҳлари сабаб бўлган. Ушбу моддада назарда тутилган жазо беш йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади.
2015 йилда Россия Михаил Ходорковскийни Нефтеюганск мэри Владимир Петуховнинг ўлдирилиши ва тадбиркор Евгений Рибинга суиқасд иши бўйича халқаро қидирувга берган эди. Халқаро қидирув федерал қидирув эълон қилинганидан кейин ёки у билан бир вақтда эълон қилинади.
ЮКОС нефт компаниясининг собиқ эгаси Михаил Ходорковский 2003 йил октябр ойида ҳибсга олинган. 2005 йилда у фирибгарлик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2010 йилда тадбиркор янги айбловлар билан қўшимча муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ходорковскийнинг қамоқ муддати 2014 йил августида тугаши керак эди. 2013 йил 20 декабрда Россия президенти Владимир Путин уни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ходорковский чет элга чиқиб кетиб, Швейцарияда яшай бошлади ва фаол сиёсий фаолиятни бошлади.
Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Михаил Ходорковский ва унинг бизнес шериги, судланган Платон Лебедевга «виждон асири» мақомини берди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди 2020 йилда Ходорковский ва Лебедевни жиноят таркиби бўлмаган хатти-ҳаракатлар учун қамалган деб топди, аммо суд жараёни сиёсий хусусиятга эга бўлганини тан олмади.
Мавзуга оид

19:35 / 02.05.2025
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади

22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди

17:33 / 01.05.2025
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

14:30 / 01.05.2025