Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди
Йил бошидан бери энг кўп даромадни USM ҳолдинги асосчиси Алишер Усмонов кўрган. Унинг бойлиги 3,6 млрд долларга ошиб, 16,9 млрд долларга етган.

Фото: Reuters
2025 йилнинг дастлабки ойлари — АҚШ президентлигига Доналд Трамп келганидан сўнг Украина бўйича бошланган музокаралар фонида — Россиянинг энг бой миллиардерлари учун муваффақиятли келди. Уларнинг умумий бойлиги 15 миллиард долларга ошиб, 305 миллиард долларга етди. Бу борадаги маълумотлар Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтингида келтирилган.
Йил бошидан бери энг кўп даромадни металлургия, кончилик, телекоммуникация ва технология соҳаларидаги тузилмаларга эгалик қилувчи, USM ҳолдинги асосчиси Алишер Усмонов кўрди. Унинг бойлиги 3,6 миллиард долларга ошиб, 16,9 миллиард долларга етди. Натижада, у сайёранинг энг бадавлат инсонлари рейтингида 129-ўринга кўтарилди.
«Еврохим» ва СУЭК асосчиларидан бири Андрей Мелниченконинг бойлиги эса бу вақт давомида 22,7 миллиард долларга етди (+2,5 миллиард доллар). Россияликлар орасида активлари қиймати энг кўп ошганлар қаторида учинчи ўринни доғистонлик сенатор Сулейман Керимов эгаллади. У 2025 йилнинг дастлабки ойларида 2,45 миллиард долларга бойиб, рейтингда 311-ўринни эгаллади. «Норникел»нинг йирик акциядори ва «Интеррос» ҳолдинги президенти Владимир Потаниннинг бойлиги эса 2,2 миллиард долларга ошиб, рейтгинда 57-ўринни банд қилди.
Россиялик миллиардерлар орасида бойлиги камайганлар ҳам бор. Улар жами тўрт киши. Йил бошидаги энг катта «омадсиз» — НЛМК (халқаро пўлат қуйиш компанияси) директорлар кенгаши раҳбари Владимир Лисин бўлди, унинг бойлиги ўтган ойлар давомида 2,3 миллиард долларга камайди (23,5 миллиард доллар). Унинг ортидан «Новатэк» ва «Сибур»нинг асосий акциядорларидан бири, Владимир Путинга яқин бўлган олигарх Геннадий Тимчеко ўрин олди — унинг бойлиги 1,57 миллиард долларга камайди (9,4 миллиард доллар). Шунингдек, «Алфа-Групп» асосчиларидан бири Михаил Фридман 1,45 миллиард доллар ва «Новатэк» бошқарув раиси Леонид Михелсон 1,3 миллиард доллар йўқотди.
BBI рейтингидан жами 22 нафар россиялик миллиардер ўрин олди, жумладан, унга Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров ҳам кирилган. Унинг бойлиги 12,6 миллиард долларга баҳоланмоқда (йил бошидан бери ўсиш 1,6 миллиард доллар).
Эслатиб ўтамиз, апрел бошларида Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилаганди. Рейтингнинг юқори поғоналаридан одатдагидек Илон Маск, Марк Цукерберг ва Жефф Безос ўрин олган. Бунгача Россия фуқароси сифатида кўрсатиб келинган Алишер Усмонов эса 16,7 млрд доллар бойлиги билан рейтингга биринчи марта Ўзбекистон вакили сифатида киритилган эди. Кейинроқ рейтингга тузатиш киритилиб, Усмонов яна Россия вакили сифатида кўрсатилган.
Мавзуга оид

17:33 / 01.05.2025
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

14:30 / 01.05.2025
Россиялик ҳарбий хизматчи Курск вилоятида оилага қарата ўт очди

01:15 / 01.05.2025
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда

21:53 / 30.04.2025