Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФТБ: Трампнинг Россия билан алоқалари ҳақидаги махфий ҳужжатлар топилди
Fox News Digital манбасига кўра, ФТБ томонидан топилган ҳужжатлар АҚШ ҳукуматида Клинтонга сайловда ёрдам бериш режаси бўлгани ҳақидаги иддаога ишонч бағишлайди.

Кэш Пател Фото: Alex Brandon/AP Photo/picture alliance
Федерал тергов бюроси директори Кэш Пател 2016 йилги сайловлар муносабати билан Доналд Трампнинг Россия билан алоқалари бўйича терговга доир махфий ҳужжатлар тўпламини топганини даъво қилмоқда – улар гўёки ФТБ ичидаги махфий хонада бир нечта «ёқиш учун олиб қўйилган қопларда» бўлган. Бу ҳақда 30 июл, чоршанба куни Fox News Digital манбаларга таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, ҳужжатлардан бири 2023 йилда Трампнинг Россия билан алоқалари бўйича тергов ишида ФТБ ўзига хос бўлмаган иш тутганини айтган АҚШнинг собиқ махсус маслаҳатчиси Жон Дарем ҳисоботининг махфий иловаси бўлган.
«Охир-оқибат, махфий илованинг эълон қилиниши АҚШ ҳукумати ичида Трампнинг Россия билан алоқалари ҳақидаги жанжални кучайтириш орқали (Ҳиллари) Клинтон сайловолди кампаниясига ёрдам бериш бўйича келишилган режа борлиги ҳақидаги гапга кўпроқ ишонч бағишлайди», — деди Fox News Digital телеканалига манба.
Манбаларга кўра, минглаб ҳужжатлар билан тўлдирилган бир нечта ёқиб ташлаш учун олиб қўйилган сумкалар топилган.
Пател ҳужжатларни АҚШ Сенатининг юридик қўмитаси раиси Чак Грасслига топширди.
Мавзуга оид

09:41
Санду Россияни Молдовадаги сайловларга аралашишни режалаштирганликда айблади

08:57
Россияда Speedtest интернет тезлигини текшириш сервиси блокланди

08:21
Россия расмийлари СССРдаги каби озиқ-овқат нархини қатъий белгилаб қўймоқчи

08:10