Уруш бошланганидан бери РФда «фейклар» бўйича 273 та жиноий иш қўзғатилди
2022 йилдан бери РФ Тергов қўмитаси ҳарбий «фейклар» бўйича 273 та ва Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича 81 та жиноий иш қўзғатди, деб хабар берди Александр Бастрикин.

Фото: РИА Новости
РФда Россия армияси ҳақида «фейклар»ни тарқатиш учун жиноий жавобгарлик жорий этилгандан бери Тергов қўмитаси 273 та жиноий иш очди, улардан 90 таси - 2023 йилда. Бу ҳақда идора бошлиғи Александр Бастрикин 15 январ, душанба куни чоп этилган РИА «Новости» агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, қарийб икки йил давомида ушбу модда бўйича айбланаётган 136 нафар шахсга нисбатан Россия судларига 134 та иш юборилган. ТҚ РФ қуролли кучларини «обрўсизлантириш» моддаси бўйича яна 81 та жиноий иш қўзғатди, дея қўшимча қилди Бастрикин. Судларга 44 та иш келиб тушди, уларда 45 нафар шахс номи тилга олинган.
Россияда сиёсий сабабларга кўра жиноий таъқибларнинг мустақил ҳисобини юритувчи «ОВД-Инфо» инсон ҳуқуқлари лойиҳасига кўра, 261 киши ҳарбий «фейклар» бўйича, 154 киши - Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича ишларда иштирок этган.
Армияни «обрўсизлантириш» ва РФ ҚК ҳақидаги «фейклар» бўйича моддалар
Россия армиясини «обрўсизлантириш» учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик, шунингдек, Россияда ҳарбий хизматчилар ҳақидаги «фейклар» учун жиноий жавобгарлик 2022 йил март ойида киритилган. Бир йил ўтгач, 2023 йил март ойида тегишли қонунлар ёлланма аскарлар ва «кўнгиллилар» га нисбатан худди шундай «қонунбузилишлар»ни қамраб олиш учун кенгайтирилди.
2023 йил декабр ойида РФ Давлат думаси учинчи ва якуний ўқишда Украинага қарши урушда қатнашган росгвардиячилар ҳақидаги «фейклар» учун жавобгарлик тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ АҚШ товарларига 100 млрд евролик янги божларни тайёрлаяпти
Жаҳон | 12:10
-
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ўзбекистон | 12:07
-
Исроил Ямандаги асосий аэропорт ва портни яксон этди
Жаҳон | 11:54
-
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
Жаҳон | 11:42
Мавзуга оид

19:35 / 02.05.2025
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади

22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди

17:33 / 01.05.2025
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

14:30 / 01.05.2025