Ўзбекистон | 11:49 / 01.02.2024
10162
1 дақиқада ўқилади

Нуротада кучли қор бўрони кузатилди

Навоий вилояти Нурота туманининг тоғли ҳудудларида кучли шамол эсиб, қор бўрони кузатилди. Ўзгидромет бугун айрим жойларда шамол тезлиги секундига 22 метргача етишини билдирди.

Фото: Видеодан кадр

Нурота туманининг тоғолди қишлоқларида қор бўрони кузатилган. Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотларни бериб борувчи Uzb Meteo канали туманнинг Тиканли қишлоғида олинган лавҳани эълон қилди.

Лавҳада кўринишича, ҳудудда шамол тезлиги ва қор бўрони анча кучли бўлган. 

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин.  

Олдинроқ Навоийда аномал совуқ ҳам кузатилганди. Ўшанда вилоят шимолидаги “Оқбайтал” кузатув станциясида 17 даража совуқ қайд этилган эди.

Мавзуга оид