Тошкент вилоятида иккита иссиқхона 577 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Тошкент вилоятида иккита иссиқхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 577 миллион сўмдан зиёд зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ўзэнергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар, шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилган.
Хусусан, Зангиота туманида жойлашган «М.А.» МЧЖ (495 миллион 56 минг сўмлик) ва ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Э.Қ. га қарашли иссиқхоналар (82 миллион 381 минг сўмлик) табиий газ ҳисоблагичисиз, тармоққа ноқонуний равишда уланганлиги натижасида давлат манфаатларига жами 577 миллион сўмдан зиёд зарар етказгани маълум бўлган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Мавзуга оид

07:53 / 23.04.2025
Тошкент вилоятида ўткир тиғларни ноқонуний олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

23:28 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди

15:52 / 01.04.2025