Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашди
Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 19 феврал куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон президентининг 2023 йил 5-7 октябр кунлари Россияга расмий ташрифи якунида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра 6,6 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2023 йилда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, ҳудудлар, таълим ва тиббиёт форумларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Ўзаро савдонинг ўсиш суръатларини давом эттириш, кооперация лойиҳаларини, шу жумладан жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида учинчи бор ўтказиладиган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси негизида янада илгари суриш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид

20:37 / 28.04.2025
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди

18:19 / 28.04.2025
КХДР урушдаги иштирокини илк бор тасдиқлади

17:09 / 28.04.2025
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсхонадан қўйиб юборилди

16:41 / 28.04.2025