Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путинни «қидирув»га берган украинлар ва Белгородда эвакуация машғулотлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 735-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Днестрбўйидаги қурултойда иштирок этган депутатлар «Молдова босими кучаяётгани» туфайли Россиядан «ёрдам» сўради.
- Financial Times Украинада ғарбнинг махсус топшириқли жангчилари бўлинмаси мавжудлигини хабар қилди. Bild маълумотига кўра, ғарблик ҳарбийлар юқори технологияли қуролларни дастурлашда ёрдам кўрсатмоқда.
- Телеграм-каналлар Украина қуролли кучлари 27 феврал куни HIMARS орқали Донецк областидаги Оленивка посёлкасида мукофотлаш тадбирига йиғилган ҳарбийлар устига зарба бергани ҳақида хабар тарқатди. Камида 19 киши ҳалок бўлиб, 12 киши яраланган, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида зобитлар, жумладан бўлинма командири ва командир ўринбосари ҳам бор.
- Россиядаги «тақиқланган артистлар» рўйхатида бўлган «Комсомолск» гуруҳи оккупация остидаги Мелитопол шаҳрида концерт берди.
- Купянском районе Харкив области Купянск районидаги темирйўлга зарба йўлланиши оқибатида бир киши ва олти ёшли қиз ҳалок бўлди.
- Сочида оқ-кўк-оқ рангли байроқ илова қилинган пост туфайли чанғи учиш бўйича икки карра Россия чемпиони Николай Зимирев ҳибсга олинди.
Белгородда эвакуация бўйича машғулот

AFP / Scanpix / LETA

AFP / Scanpix / LETA



Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари жангчилари

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA


Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Фронт бўйидаги Орихив шаҳри ҳаёти
Орихив — Запорижжядан тахминан 60 километр жануби-шарқда ва оккупация остидаги Токмакдан камида 40 километр шимолда жойлашган шаҳар. Област ҳарбий маъмуриятига кўра, Орихивнинг 95 фоиз қисми вайрон бўлган. Орихив учун фаол ҳарбий ҳаракатлар 2022 йил баҳорида бошланганди — ўшанда украин армияси шаҳарни сақлаб қололган ва уни фронт чизиғидан 10 километр масофадаги муҳим логистик марказга айлантирганди. 2024 йил февралида Украина ҚК Россия қўшини Орихив йўналишида куч тўплаётгани ва шаҳарга юриш қилишга ҳозирланаётгани ҳақида хабар берган.

Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

16:37
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди

15:20
Россия августдан Украина билан чегарадаги 20 та ўтиш жойини ёпади

13:39
Ростов вилоятида Украина дронлари ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди

07:44