Волейбол. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди
Спортнинг волейбол тури бўйича Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги пойтахтимиз маҳаллаларидаги иқтидорли ёшларни кашф этишда муҳим омил бўла олди. 15 февралдан старт олган баҳслар якунига етди.

Қизғин ва муросаасиз ўтган мусобақанинг яримфиналида ўғил болалар жамоаси орасида ғолибликни қўлга киритган Мирзо Улуғбек туманининг Ал-Фаробий маҳалласи ва Янгиҳаёт туманининг Файли маҳалласи жамоалари финал босқичида 1 ва 2-ўрин учун ўзаро кураш олиб борди. Унда Файзли маҳалласи тенгсиз жамоа бўлди.
Қизлар жамоаси ўртасида Сергели туманининг Янги Сергели маҳалласи ва Бектемир туманининг Миришкор маҳалласи биринчилик учун ўзаро кураш олиб боришди. Финалда Янги Сергели рақибидан устун келди.
Маълумот учун, 1-ўрин учун жамоанинг ҳар бир вакилига 7 миллион сўмдан, 2-ўрин учун 5 миллион сўмдан, 3-ўрин учун 3 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.
Қизлар ўртасида:
1-ўрин. Сергели тумани Янги Сергели маҳалласи
2-ўрин. Бектемир тумани Миришкор маҳалласи
3-ўрин. Яшнобод тумани Ахмад Яссавий маҳалласи.
Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин. Янгиҳаёт тумани Файзли маҳалласи
2- ўрин. Мирзо Улуғбек тумани Фаробий маҳалласи
3-ўрин. Юнусобод тумани Нурмакон маҳалласи.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
Жамият | 17:00
-
Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди
Ўзбекистон | 16:40
-
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
Ўзбекистон | 16:20
-
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
Ўзбекистон | 16:17
Мавзуга оид

16:31 / 09.04.2025
Ички ишлар вазири Ўзбекистон Волейбол федерациясига раис этиб сайланди

20:18 / 20.09.2021
Волейбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё чемпионатини 13-ўринда якунлади

09:19 / 18.12.2017