Савдо соҳасидаги корхоналар 4 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
Ўзбекистонда савдо соҳасидаги корхоналар январ-апрел ойларида ойда 8 триллион сўмга яқин солиқ тўлаган.
2024 йил январ-апрел ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 147 819 та юридик шахс томонидан 7,8 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 812 миллиард сўми, яъни 10,3 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг жами товар айланмаси 15,7 триллион сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 187,8 миллиард сўмни ташкил этган.
Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 306,6 миллиард сўм;
- фойда солиғи – 203,1 миллиард сўм;
- акциз солиғи - 114,2 миллиард сўм;
- ЖШОДС - 101,8 миллиард сўм;
- ижтимоий солиқ - 53,7 миллиард сўм;
- мол-мулк солиғи - 17,2 миллиард сўм;
- ер солиғи - 4,9 миллиард сўм.
Мавзуга оид

15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади

08:12 / 29.04.2025
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди

09:20 / 18.04.2025
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди

14:45 / 09.04.2025