Ўзбекистон | 18:24 / 23.07.2024
3103
2 дақиқада ўқилади

ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга кириш имтиҳонлари куни ва вақти аниқ бўлди

Тест синовлари 27 июл куни Тошкент, Наманган ва Самарқандда ўтказилади.

Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейларга 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари куни ва вақти қуйидагича белгиланди:

- Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги М.Восиқова номидаги академик лицей - 2024 йил 27 июл куни соат 07:30 да, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 107-уй манзилида жойлашган «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасининг 2-павилйонида, Тошкент шаҳри Ислом Каримов шоҳ кўчаси, 98 «А» уйда жойлашган «Ёшлик» спорт мажмуасида.

- Наманган вилоят академик лицейи - 2024 йил 27 июл куни соат 07:30 да, Наманган шаҳри, Истиқлол кўчаси 3-уй Баркамол авлод спорт мажмуаси марказий аренасида;

- Самарқанд вилоят академик лицейи - 2024 йил 27 июл куни соат 07:30 да, Самарқанд шаҳри, Рўдакий кўчаси, 243-уй манзилида жойлашган Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида.

Абитуриентлар тест синовларига кириш учун litsey.uzbmb.uz электрон платформасидан рухсатномани юклаб олиб, уни чоп этилган ҳолда соат 07:30 дан кечикмасдан, шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID карта) билан бориши лозим.

Мавзуга оид