Ўзбекистон | 07:07 / 31.08.2024
10410
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги қайси истироҳат боғларида байрам тадбирлари ўтказилиши айтилди

Истироҳат боғларида 2 сентябр кунига қадар байрам томошалари режалаштирилган.

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтнинг 12 та туманида жойлашган истироҳат ва кўнгилочар боғларида халқ сайллари ҳамда оммавий байрам томошалари бўлиб ўтади.

Хусусан: 

  • Бектемир туманидаги Cоcа-cоlа Garden боғи;
  • Миробод туманидаги “Фурқат” маданият ва истироҳат боғи;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги Central Park;
  • Сергели туманидаги Сергели марказий хиёбони;
  • Олмазор туманидаги Беруний майдони;
  • Учтепа туманидаги  Eko Seul боғи;
  • Чилонзор туманидаги Dream Park истироҳат боғи;
  • Юнусобод туманидаги “Узэкспомарказ” майдони;
  • Шайхонтоҳур туманидаги “Наврўз” боғи;
  • Яшнобод туманидаги “Ашхобод” истироҳат боғи;
  • Янгиҳаёт туманидаги Green Park истироҳат боғи;
  • Яккасарой туманидаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносининг олд майдони. 

Истироҳат боғларида 2 сентябр кунига қадар байрам томошалари режалаштирилган.

Ҳар бир боғ маъмурияти ўзининг имкониятларидан келиб чиқиб  қўшимча тадбирларни ҳам ташкил этади. Байрам томошалари 18:00 дан сўнг бошланади.

Мавзуга оид