Исроилнинг Ғазодаги мактабга берган зарбаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Бино кўчирилган фаластинликлар учун бошпана вазифасини ўтаган.

Фото: Anadolu Agency
Исроилнинг Ғазо секторида шу номдаги шаҳардаги мактабга берган зарбаси натижасида 11 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.
Бу ҳақда Ғазо сектори фуқаролик мудофааси бошқармаси ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
«Сафад» номли таълим муассасаси ўққа тутилди.
Бино кўчирилган фаластинликлар учун бошпана бўлиб хизмат қилган. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги мухбирига маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларидаги манбалар маълум қилди.
Мавзуга оид

21:42 / 15.06.2025
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар

14:13 / 15.06.2025
Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди

13:22 / 15.06.2025
Тел-Авив яқинида турар жой биноси вайрон бўлди

10:46 / 15.06.2025