Нидерландия сунъий интеллект компаниясини 30,5 млн евро жаримага тортди
Аниқланишича, Американинг Clearview AI компанияси миллиардлаб юз фотосуратларидан, хусусан, нидерландияликларнинг юзларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний маълумотлар базасини яратган.

Фото: CBS
Нидерландия Маълумотлар ҳимояси бошқармаси юзни танишга мўлжалланган дастурий таъминоти билан танилган Американинг Clearview AI компаниясини 30,5 миллион евро жаримага тортди.
Қайд этилишича, Clearview компанияси миллиардлаб юз фотосуратларидан, хусусан, нидерландияликларнинг юзларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний маълумотлар базасини яратган. Компания инсонларнинг суратларини интернетдан «қирқиб олган». Дастурий таъминотдан разведка ва тергов хизматлари фойдалана олади.
«Агар суратингиз интернетда бўлса, у Clearview маълумотлар базасида бўлиши ва сизни кузатишлари мумкин. Бу қўрқинчли филмлардаги охирзамон сценарийси эмас», — дейди бошқарма раиси Алейд Волфсен.
Волфсен бундай турдаги дастурий таъминот махсус хизматлар учун муҳимлигини тушунишини, лекин уни тижорий компания бошқармаслиги кераклигини таъкидлади. «Масалан, полициянинг ўзи қатъий назорат остида дастурий таъминот ва маълумотлар базасини бошқариши керак», — дейди у.
Маълумотлар ҳимояси бошқармасига кўра, мамлакатда Clearview дастурий таъминотидан фойдаланиш тақиқланган. Бундан ташқари, назорат органи компанияга нисбатан максимал қиймати 5 миллион евродан ортадиган пеня ҳам қўллаган.
Нашрнинг ёзишича, Clearview жаримага қарши ҳеч қанай даъво киритмаган, тергов билан ҳамкорлик қилмаган ва уларга жавоб қайтармаган. Шу боисдан компаниянинг жаримани тўламаслик хавфи бор.
Америка компанияси олдинроқ Франция, Буюк Британия ва Австрияда жаримага тортилган эди. «Clearview Франция ҳукуматига ҳеч қачон жарима тўлмаган. Бу ростдан ҳам катта муаммо», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди
Жаҳон | 01:55
-
ЕЧЛ. "Барселона" икки марта камбэк қилиб, "Интер"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
Спорт | 01:53
-
Google Play’дан 1,6 млн илова ўчириб ташланди
Фан-техника | 01:40
-
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда
Жаҳон | 01:15
Мавзуга оид

00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди

00:22 / 25.04.2025
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди

18:39 / 16.04.2025
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди

10:30 / 22.03.2025