Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт бўйича Бутунжаҳон конференциясида иштирок этди
У анжуманни ижод ва инновация кучига ишонган ҳар бир инсон учун «муҳим воқеа» деб атади.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
2 октябр куни Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференцияси бошланди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этди.
«Бугун Тошкент шаҳрида ижод ва инновация кучига ишонган ҳар бир инсон учун муҳим воқеа — Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференцияси бошланди. 80 дан ортиқ мамлакатдан 2000 дан зиёд иштирокчи креатив соҳалар келажагини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар яратиш учун бир жойга жам бўлди», деб ёзди Саида Мирзиёева бу ҳақда.
Анжуман 4 октябргача давом этади. Унинг якуни бўйича Ўзбекистонда 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2025–2026 йилларда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид

16:04 / 10.05.2025
Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратувчиларини қўллаб-қувватлади

12:43 / 09.05.2025
Саида Мирзиёева барчани Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

14:13 / 08.05.2025
Венеция биенналесида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

23:07 / 07.05.2025