Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
Андижон вилоятининг Андижон ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Андижон туманида “К.Р.” ва “И.Ч.” МЧЖнинг масъул шахслари “Р.” номли чойхона ҳамда ишлаб чиқариш цехида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига яширин уланган.
Оқибатда 717,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, Оҳангарон туманида “Т.Б.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида 2 дона сув насосини умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаган.
Натижада жами 309,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

22:20 / 13.06.2025
Андижонда темирйўл цистернасига чиққан эркакни ток урди

22:28 / 03.06.2025
Андижонда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир этилди

21:23 / 02.06.2025
Андижонда фуқаро заправка ҳудудида 2 та бўри боқиб келгани маълум бўлди

19:03 / 28.05.2025