Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электромотоцикл Африка бўйлаб қуёш энергиясида 6 минг километр йўл босиб ўтди
Сафар давомида мотоцикл аккумуляторлари қўшимча транспорт воситасида ташилган қуёш панеллари ёрдамида қувватлантирилган.

Фото: Lewis Seymour
Roam электромототцикли фақат қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда 6 минг километрлик масофани босиб ўтди. CNN’нинг ёзишича, 17 кун давомида мототциклда Найроби, Кения, Стелленбос, Жанубий Африка ҳудудлари кезиб чиқилган.
Электромотоцикл ёрдамида саёҳат қилиш бўйича рекорд АҚШда 42 кун давомида босиб ўтилган 25 минг километрли масофа ташкил этишига қарамай, Roam мазкур натижа қайта тикланувчи энергиядан узоқ масофаларга саёҳат қилишда фойдаланиш мумкинлигини исботлашига умид қилмоқда.
Сафар давомида мотоцикл аккумуляторлари қўшимча транспорт воситасида ташилган қуёш панеллари ёрдамида қувватлантирилган. Электромотоцикл қувват олиш учун тўхтаганида ўз аккумуляторини янгисига алмаштириб кета олган.
«Биз Африка давлатлари бўйлаб Саҳрои Кабирнинг жанубига қувватлантириш инфратузилмаларисиз ҳам саёҳат қилиб бўлишига оид кўплаб шубҳаларни синдиришни истадик. Roam нуқтаи назаридан, «қаерга хоҳласанг ҳайда, истаган жойингда қувватлантир» ғояси тўғри эканини исботлашни хоҳладик», — дейди сафар иштирокчиларидан бири Маса Китуйи.
Жамоа ўз саёҳати давомида дуч келган энг катта муаммо — бу об-ҳаво. Улар булутлар қуёшни тўсиб қўйгани учун баъзида йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган.
Сафар давомида Roam Air мотоцикли бир марталик қувват билан узоқ масофага ҳаракатланиш бўйича рекордини янгилаган — битта батарея ёрдамида 113 километр. Охирги куни эса у 1000 километр масофани 18 соатдан камроқ вақт ичида босиб ўтган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:14 / 26.06.2025
Сув, қуёш ва инновация: хоразмлик фермерлар қандай қилиб ҳосилдорлик ва даромадни оширмоқда?

15:51 / 03.08.2024
Иссиқ сувдан харажатсиз фойдаланиш мумкинми? Қуёш сув иситкичлари ҳақида

21:55 / 03.08.2023
Хитой компанияси Андижон вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуради

19:02 / 26.06.2023