Ўзбекистон | 19:00 / 10.12.2024
6772
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Корзинка Lixiang L6, Тошкентдан квартира ва 34 та iPhone 16 ютуқли уч акцияни бошлади

Фото: Korzinka

Корзинка супермаркетлар тармоғи Янги йилга бағишланган уч акция бошлангани ҳақида эълон қилди. Байрам харидлари доирасида супермаркет меҳмонлари қимматбаҳо совринлар, жумладан, премиум йўлтанламас автомобил – Lixiang L6, Тошкентдаги “Янги Бахт” тураржой мажмуасидан квартира, шунингдек, 34 дона янги iPhone 16 смартфонларини қўлга киритишлари мумкин.

Барча уч акция бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтади ва сиз уларнинг ҳар бирида иштирок этишингиз мумкин. Korzinka иловасидаги мини ўйин эса жараённи янада қизиқарлироқ қилади: унда ҳар кун 34 iPhone 16 смартфонларидан, Корзинкадаги харидлар учун сертификатлардан бирини ва яна квартира ҳамда йўлтанламас автомобил ўйинида иштирок учун қўшича имкониятларни ютса бўлади.

Акциянинг барча шартларини бажарган харидорлар бош совринларни қўлга киритиш учун номзодларга айланадилар. Асосий шартлардан бири — бу харид амалга оширгунга қадар Korzinka иловасини янгилаш ёки юклаб олиш ва “Махсус таклифлар” бўлимидаги экранда ўзингиз истаган акцияда “Иштирок этиш” тугмасини босиш зарур.

Yas Auto’дан Lixiang L6 гибрид йўлтанламас автомобили ўйини

Янги йилда акция иштирокчиларини премиум автомобил ютуқли ўйини кутмоқда. Ушбу супер совринни ютиб олиш имкониятига эга бўлиш учун Korzinka иловасини янгилаш ёки юклаб олиш, “Махсус таклифлар” бўлимидаги “Иштирок этиш” тугмасини босиш ва Korzinka Plus картасини сканерлаб, тармоқ супермаркетларида 200 000 сўмдан юқори бўлган исталган харидни амалга ошириш лозим. Ютуқли ўйинда иштирок этиш имкониятлари чек суммасига мутаносиб равишда ошиб боради.

“Объединенные кондитеры”дан “Yangi Baxt” тураржой мажмуасида квартира ўйини

Пойтахтдаги квартира эгаси янги йилда аниқланади. “Рот Фронт”, “Бабаевский”, “Красный октябрь” ва Neo-botanica брендларининг 100 000 сўм ва ундан юқори қийматдаги ширинликларини харид қилган ҳамда хариддан олдин Корзинка иловасини юклаб олган ёки янгилаган ва "Махсус таклифлар" бўлимидаги "Иштирок этиш" тугмасини босган барча Korzinka Plus картаси эгалари ютуқли ўйин иштирокчилари бўлишади. Ширинликлар хариди суммаси қанчалик кўп бўлса, ютуқли ўйинда қатнашиш имконияти шунчалик ортади.

Pepsi'дан iPhone 16 ўйини

Смартфонлар ўйини ҳар куни ўтказилади ва ғалаба фақат ўзингизга боғлиқ! Илованинг мини ўйин картачалари ортида 34 та iPhone 16 смартфони яширинган. Харид қилганингиздан сўнг, уларни очиб кўриш имкониятига эга бўласиз.

Иштирок этиш учун Korzinka иловасини янгилаб олиш ёки юклаб олиш, харид қилишдан аввал “Махсус таклифлар” бўлимидаги “Иштирок этиш” тугмасини босиш ҳамда исталган ҳажмдаги Pepsi, Mirinda, 7 Up ичимликларидан 40 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда сотиб олиш ва Korzinka Plus картасини сканерлаш керак. Ютуқли ўйинда қатнашиш имконияти чекда ичимликларга сарфланган ҳар 40 000 сўм учун ҳисобланади.

Энг қувонарлиси, барча уч акцияда улардан ҳар бирининг алоҳида шартларини бажарган ҳолда якка-якка ёки бирданига: 100 000 сўмга “Объединенные кондитеры” товарлари ва 40 000 сўмга Pepsi маҳсулотларини ўз ичига олган 200 000 сўмли харидни амалга ошириб иштирок этса бўлади.

Имконлар тармоқ супермаркетларидаги харидлар учун, шунингдек, Корзинка онлайн супермаркетидаги харидларга ҳам бирдек ҳисобланади, бунда иловага Korzinka Plus картаси уланганлигига амин бўлишингиз керак.

Акциялар 31 декабр охирига қадар давом этади ва ютуқли байрамона харидлар томон Корзинкага бориш учун сизда етарлича вақт бор!

Бошқа акция ва янгиликларни Корзинка супермаркетлар тармоғининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида кузатиб бориш мумкин.

Facebook: fb.com/korzinkauz

Instagram: @korzinkauz

Ўзбек тилида Телеграм: t.me/korzinkauzb

Рус тилида Телеграм: t.me/korzinkauz

Реклама

Мавзуга оид