Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
Сенат раиси Танзила Норбоева 2025 йилда жами давлат бюджети харажатларининг чорак қисми таълим ва фан соҳасида йўналтирилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда мактабгача таълим билан қамров даражасини 77,5 фоизга етказиш мўлжал қилинган.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун маъқуллангани тўғрисида хабар берилганди. Сенат раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 триллион сўм йўналтирилади.
2025 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 431 триллион сўм, харажатлар эса 480,5 триллион сўм миқдорида шакллантирилган. Ялпи мажлисда Сенат раиси жами бюджет харажатларининг чорак қисми (86,3 триллион сўм) таълим ва фан соҳасига йўналтирилаётгани алоҳида эътиборга молик эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда мактабгача таълим билан қамров даражасини 77,5 фоизга етказиш мўлжал қилинган. «Бу деган сўз – боғча ёшидаги ҳар 3 нафар боладан 2 нафари боғчага боради. 6 йил олдинги ҳолат билан таққослаганда бу инқилобий ўзгариш», — дейди Танзила Норбоева.
Танзила Норбоева сўнгги беш йил давомида бюджетни шакллантириш жараёнида Сенатнинг ҳукумат билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ижобий амалиёт шакллангани, 2025 йилги бюджет параметрларида ҳам Сенат таклифлари асосида 200 та лойиҳага 1,7 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш кўзда тутилганини таъкидлади. Улар асосан таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини, ичимлик суви, канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, маҳаллалар ҳамда йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар.
«Фурсатдан фойдаланиб, Жамшид Анварович, сизга, ўринбосарларингизга, вазирликнинг бошқа мутасаддиларига яқиндан ҳамкорлик учун Сенат номидан миннатдорлик билдирамиз. Мазкур амалиёт янги чақириқда ҳам давом эттирилиб, ҳамкорлигимиз янада чуқурлашади, деб умид билдираман», — деди Танзила Норбоева иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга.
Шунингдек, Сенат раиси бюджет жараёнларининг очиқ ва шаффоф бўлишига, маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши кераклигини қайд этди.
«Жамоатчилик ўртасида бюджет билан боғлиқ ҳар қандай фикр-мулоҳазаларга, муҳокамаларга ўз вақтида малакали жавоб бериб борилиши, очиқ ва конструктив мулоқотга киришиш (асосли таклифларни инобатга олиш) – асоссиз ва ўринсиз резонансларнинг олди олинишига хизмат қилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда барча вазирлик, идоралар, айниқса ҳудудий ижро органларидан бунга алоҳида масъулият билан қарашлари талаб этилади», — деди Танзила Норбоева.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл: Путин ва Трамп «яқин кунларда» учрашади
Жаҳон | 13:59
-
Аккредитациядан ўта олмаган ОТМ талабаларининг ўқиши кўчирилади
Таълим | 13:53
-
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Таълим | 13:23
-
Чивинлар орқали юқадиган касаллик: чикунгуня ҳақида нималарни билиш керак?
Соғлом ҳаёт | 13:18
Мавзуга оид

19:07 / 02.08.2025
Ўзбекистон Халқаро метрик конвенцияга қўшилмоқчи. Бу нима беради?

18:12 / 02.08.2025
Муаммолар гирдобидаги қурилиш сектори. Сенат Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборди

23:00 / 01.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда

11:40 / 23.07.2025