Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг катта ГАЭС ишга туширилди
ХХРнинг «Хэбэй» провинциясида йилига 6,61 млрд kW·h электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир «Фэннин» гидроаккумулятор электр станцияси тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Фото: Xinhua
Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясида жойлашган «Фэннин» гидроаккумулятор электр станция (ГАЭС) ўтган йилнинг охирида тўлиқ ишга туширилди, деб хабар беради «Синхуа» агентлиги.
China National State Grid операторининг маълум қилишича, «Фэннин» дунёдаги ГАЭСлар ичида энг йириги ҳисобланади.
«Фэннин»нинг ўрнатилган қуввати 3,6 миллион kW·hʼга тенг. У йилига 6,61 миллиард kW·h электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Таъкидланишича, 2021 йилда энергоблокларининг биринчи қисми ишга туширилганидан бери электр станцияси 8,62 миллиард kW·h электр энергияси ишлаб чиқарган.
Қайд этилишича, «Фэннин» йилига 408,8 минг тонна кўмир эквивалентидаги шартли ёнилғини тежаш ва атмосферага 1,2 миллион тонна карбонат ангидрид гази чиқарилишини қисқартиришга ёрдам беради. «Бу мамлакатнинг энергосамарадорлик ва экологик барқарорлик соҳасидаги мақсадларга эришишига муҳим ҳисса қўшади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида Тошкентда гидроэнергетика форуми бўлиб ўтган, унда “Ўзбекгидроэнерго” масъули Нодирбек Акчабоев Ўзбекистонда 4 та гидроаккумулятор электр станциялар қурилишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёдаги биринчи бундай лойиҳалар Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлиши, уларнинг умумий қуввати 1600 MWʼни ташкил этиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025