ОАВ: Қозонга Украина дронлари ҳужум қилди
Оммавий ахборот воситалари ва Telegram-каналларида Украина учувчисиз учоқларининг Қозондаги авиасозлик корхоналарига берилган зарбалари ҳақида хабарлар тарқалди. Маҳаллий аэропорт барча рейсларни тўхтатди.

Фото: Telegram / vchkogpu
20 январ, душанбага ўтар кечаси Қозон шаҳрига Украина учувчисиз учоқлари ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Telegram-каналлари ва ОАВ.
ВЧК-ОГПУ, Mash ва бошқа каналлардан олинган маълумотларга кўра, портлаш, дастлабки хабарларга қараганда, Горбунов номидаги Қозон авиация заводи ҳудудида содир бўлган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли шаҳарнинг Авиастроителний, Московский, Кировский ва Ново-Савинский районларида бир нечта портлаш овозини эшитган.
Шу фонда Татаристон пойтахти аэропорти рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатди. Росавиация вакили Артем Кореняко ўзининг Telegram-каналида бундай чоралар «фуқаролик самолётларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш учун» жорий этилганини ёзди.
Mash'нинг таъкидлашича, зарба, дастлабки маълумотларга кўра, «Лютий» русумли учувчисиз учоқ томонидан амалга оширилган. Хабар ёзилаётган вақтда қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Мавзуга оид

10:30
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди

14:51 / 07.05.2025
Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди

08:51 / 06.05.2025