Норвегия электромобилларга тўлиқ ўтган дунёдаги биринчи давлатга айланиши мумкин
2024 йилда мамлакатдаги янги автомобиллар савдосида электромобиллар улуши 88,9 фоизни ташкил этган. Норвегияда электромобилларга ҚҚС солинмайди, йўл ва автотураргоҳлар солиғи учун чегирмалар, жамоат транспорти йўлакларига чиқиш имконияти мавжуд.

Фото: AP
Норвегия дунёда бензин ва дизелда ҳаракатланадиган янги автомобилларни бозордан бутунлай чиқариб юборган биринчи давлатга айланиши мумкин.
Қайд этилишича, Норвегия етарлича нефт ва газ захирасига эга бўлишига қарамай, янги энергия манбаларида (NEV) ишлайдиган транспорт воситаларини жорий этишда дунё етакчиларидан ҳисобланади. Мамлакатда янги автомобиллар савдосидаги электромобиллар улуши 2010 йилда 1 фоиздан камроқни ташкил этган бўлса, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 88,9 фоизга чиққан.
Норвегия жамоат йўллари бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки ҳафталарида сотилган янги енгил автомобилларнинг 96 фоиздан ортиғини электромобиллар ташкил этган.
Бундай кўрсаткич Норвегияни NEV’га тўлиқ ўтишга яқинлаштиради ва 2017 йилда мамлакат илк бор ўз олдига қўйган мақсадларни рўёбга чиқариш имконини беради.
Норвегия транспорт вазирининг ўринбосари Сессилия Книбе Кроглунднинг таъкидлашича, янги технологияга ўтишда электромобиллар тарқалишини қўллаб-қувватлаган давомли сиёсат ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Дунёнинг бошқа давлатлари эса асосий эътиборни ички ёнув двигателига эга транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлашга қаратган.
Норвегияда электромобилларга ҚҚС солинмайди, йўл ва автотураргоҳлар солиғи учун чегирмалар, жамоат транспорти йўлакларига чиқиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, мамлакат ҳукумати электромобилларни қувватлантириш инфратузилмасини ривожлантиришга катта сармоя киритган.
Кроглунд ушбу ўзгаришларни 5,5 миллион аҳолига эга мамлакат учун «янги норма» деб атаган. «Транспорт — иқлим ўзгаришига камроқ таъсир кўрсатадиган ечимларни топишда муҳим аҳамиятга эга», — дейди у.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 2025 йилда Норвегия шаҳар автобусларини тўлиқ электробусларга, ўн йиллик охирига бориб эса оғир юк ташувчи NEV’лар улушини 75 фоизга етказиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
«Америка Овози» келаси ҳафтада эшиттиришларини давом эттириши мумкин
Жаҳон | 19:51
-
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди
Жаҳон | 19:15
-
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
Ўзбекистон | 18:12
-
Дунёдаги энг катта тўғон Ернинг айланишини секинлаштирди
Жаҳон | 18:01
Мавзуга оид

20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин

16:49 / 15.02.2025
Таълим олиш соғлиқ учун фойдали экани исботланди

22:58 / 04.02.2025