Кремль Зеленскийнинг ҳудудий алмашинув ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди
Россия ўз ҳудудларини алмашиш масаласини муҳокама қилмоқчи эмас, деди Песков.

Фото: Reuters
Кремль Украина президенти Володимир Зеленский бир кун аввал эълон қилган ер алмашинуви эҳтимолини рад этди.
«РИА Новости» хабарига кўра, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина президентининг ҳудудлар алмашинуви ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
«Россия ўз ҳудудларини алмашиш масаласини ҳеч қачон муҳокама қилмаган ва муҳокама қилмайди, бунинг иложи йўқ», деди Песков. Шунингдек, у «Украина ҳарбий қисмлари Россия ҳудудидан чиқариб юборилади ёки йўқ қилинади», деб қўшимча қилди.
Аввалроқ, Зеленский урушни тугатиш учун Россия билан тўғридан-тўғри ҳудудлар алмашинувига рози эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар АҚШ президенти Доналд Трамп Украина ва Россияни музокаралар столига ўтқаза олса, у ҳолда Киев Москвага Курск вилоятидаги босиб олинган ерлардан воз кечиб, тўғридан-тўғри ҳудудлар алмашинувини таклиф қилиши мумкин.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова бу имкониятни рад этди.
Украина Россиянинг Курск вилояти бир қисмини 2024 йил август ойидан бери ушлаб турибди.
Мавзуга оид

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

11:26
Рубио: Музокаралардан воз кечиш ёки кечмаслигимизни тез орада ҳал қиламиз

09:30
«Бу ишонч масаласи эмас»: Рубио Украина келишуви нимага асосланиши кераклигини тушунтирди

08:09