Давлат департаменти АҚШ элчихоналарига ўз ходимлари сонини қисқартиришни буюрди
Трамп АҚШ президентлиги лавозимига киришганидан кейин давлат харажатларини қисқартириш дастурини ишга туширди. Унинг мақсади давлат хизматчиларининг 10 фоизини ишдан бўшатишдан иборат.

Фото: Getty images
АҚШ Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб жойлашган Америка элчихоналарига ходимлари сонини қисқартиришга тайёргарлик бошлашни буюрди, деб хабар беради ABC News.
Қайд этилишича, дипломатик миссия раҳбарлари барча ходимларнинг тўлиқ рўйхатини ҳамда уларнинг бандлик мақомини (доимий ва доимий бўлмаган) тайёрлаши керак. Қисқартиришлар нафақат америкалик ходимларга, балки элчихона фаолият юритаётган мамлакатда ёлланган ишчиларга ҳам таъсир кўрсатади.
Аввалроқ АҚШ маъмурияти Давлат департаменти харажатларини қисқартириш учун бир нечта косулликни ёпиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Гап Европа (биринчи навбатда Германия ва Францияда жойлашган), Канада, Мексика ва Тинч океани оролларидаги дипломатик ваколатхоналар ҳақида кетмоқда.
Доналд Трамп АҚШ президентлиги лавозимига киришганидан кейин давлат харажатларини қисқартириш дастурини ишга туширди. Америка ОАВ маълумотларига кўра, МРБ, ФТБ, Миллий хавфсизлик агентлиги ва бошқа қатор идоралар ходимлари ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисидаги хатларни олган. Мақсад — давлат хизматчиларининг қарийб 10 фоизини ишдан бўшатиш.
Мавзуга оид

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:27 / 14.06.2025