Полша Украинага қўшин юбориш ниятида эмас
Бу ҳақда мудофаа вазири ўринбосари Чезари Томчик маълум қилди.

Фото: NIDS/NATO Multimedia Library
Полша мудофаа вазири ўринбосари Чезари Томчикнинг айтишича, Варшава Украинага қўшин юборишни режалаштирмаяпти.
Томчик TOK FM радиосида нутқ сўзлаб, Россия-Украина урушининг бориши ҳақида фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Полша Украинага қўшин жўнатиш ниятида эмас ва унинг мамлакати «логистика ва кадрлар тайёрлаш»ни қўллаб-қувватлаш каби масалаларда иштирок этишни хоҳлайди.
Украинага берилган ҳарбий ёрдамнинг 95 фоизи «Полша орқали ўтаётганини» қайд этган Томчик, Қўшма Штатлар Полшанинг кучли иттифоқчиси эканини айтди.
АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог 18 феврал куни Варшавада Полша президенти Анжей Дуда билан учрашди.
Мавзуга оид

21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади

21:34 / 15.05.2025
Агар Путин келмаган бўлса, демак, Истанбулда қиладиган ишим йўқ – Зеленский

19:34 / 15.05.2025
Путин Туркияга «иккинчи таркиб»ни юборди. Бу нима дегани?

19:17 / 15.05.2025