Коста-Рика АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликларни қабул қилишга рози бўлди
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ўзбекистон фуқароларининг бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар кузатиб борилаётгани, ушбу масала юзасидан дипломатик ваколатхоналар Америка томонига мурожаат йўллаганини маълум қилди.

Фото: «Дунё» агентлиги
Коста-Рика Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон ва Ҳиндистон каби давлатларнинг АҚШдан депортация қилинган 200 нафар фуқаросини қабул қилишга рози бўлди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.
Reuters маълумотларига кўра, АҚШдан келган муҳожирлар Коста-Рикада олти ҳафтагача ушлаб турилиши ва ватанига жўнатилиши мумкин. Депортация қилинганлар махсус жойда сақланади ва улар ушбу ҳудудни тарк эта олмайди.
АҚШдан учган ва асосан Осиё мамлакатларидан бўлган 135 нафар ноқонуний муҳожирни олиб кетаётган биринчи депортация самолёти 20 февраль куни Коста-Рикага қўниши кутилмоқда. Ушбу муҳожирларнинг 65 нафарини вояга етмаганлар ташкил қилади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Ню-Йоркдаги Бош консулхона узоқ йиллардан буён ўзбекистонликларнинг ўз ватанига хавфсиз депортациясини таъминлаш мақсадида АҚШнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади.
«Бизнинг келишувларимизга асосан, Америка томони депортация қилинадиган фуқароларимизнинг ҳар бир ҳолати ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Ўрнатилган амалиётга кўра, фуқароларимиз ватанга Ню—Йорк-Тошкент йўналиши орқали қайтади.
ОАВда Ўзбекистон фуқароларининг бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни кузатиб боряпмиз. Ушбу масала юзасидан дипломатик ваколатхоналаримиз Америка томонидан бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилди. Бундан ташқари, бу борада Лотин Америкаси давлатлари билан дипломатик каналлар орқали ҳам алоқалар ўрнатилган.
Дипломатик ваколатхоналаримиз Ўзбекистоннинг барча фуқароларига, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳар томонлама ёрдам кўрсатади», — дейди ТИВ вакили.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
Жаҳон | 23:35 / 07.05.2025
-
7 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:10 / 07.05.2025
-
ТДТУ негизида янги Tashkent Tech техника университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 23:07 / 07.05.2025
-
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
Жаҳон | 23:06 / 07.05.2025
Мавзуга оид

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

21:05 / 07.05.2025
Россия Украина музокараларида жуда кўп нарсани талаб қилмоқда – Вэнс

18:47 / 07.05.2025
«Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси бортидан яна бир қирувчи самолёт Қизил денгизга тушиб кетди

17:19 / 07.05.2025