Ўзбекистонда Wildberries'дан қўшимча 4 млн доллар солиқ ундирилди
Солиқ қўмитасига кўра, маркетплейснинг Ўзбекистондаги фаолияти солиқ қонунчилигида белгиланган “айрим талабларга мос келмайди”. Натижада компания охирги уч йилдаги фаолияти учун қўшимча 51,2 млрд сўм (қарийб 4 млн доллар) солиққа тортилган.

Фото: Wildberries
Солиқ қўмитаси Wildberries маркетплейсининг Ўзбекистондаги фаолияти солиқ қонунчилигидаги “айрим талабларга мос келмаслиги”ни аниқлади.
Қўмита ахборотига кўра, Россия резиденти бўлган Wildberries Ўзбекистонда “WB Int Export” МЧЖ шаклида юридик шахс ташкил этиб фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
“Ташкилотда солиқ аудити ўтказилиб, 2022–2024 йиллар учун бюджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланди”, – дейилади хабарда.
Солиқ органи ушбу текширувни “электрон тижорат фаолиятини амалга ошираётган субектлар фаолиятини легаллаштириш бўйича тизимли ишларнинг давоми” деб атаган.
Аввалроқ қўмита Хитойнинг Temu маркетплейси фаолияти 20 мартдан эътиборан Ўзбекистонда чекланишини маълум қилганди.
Мавзуга оид

11:02 / 03.06.2025
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?

08:40 / 30.05.2025
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди

20:56 / 28.05.2025
Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёки бармоқ изи ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади

11:34 / 26.05.2025