Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди
Бахтсиз ҳодиса 2024 йил кузида рўй берган: клипда суратга тушаётган вояга етмаган қиз “Гелендваген” русумли автомобилни бошқариб, бошқа бир актриса – Сабрина Жабборовани босиб кетган. Оқибатда ногирон бўлиб қолган Сабрина оёққа туришига ёрдам сўраганида, фақат қуруқ ваъдалар ва таҳдидларни олганини ёзиб, жамоатчиликка мурожаат қилди.

2024 йилнинг 7 ноябр куни хонанда Озода Нурсаидованинг «Дилбарим» қўшиғи учун клип суратга олиш жараёнида бахтсиз ҳодиса юз бериб, актриса Сабрина Жабборовани автомобил босиб кетган. Бу ҳақда актрисанинг ўзи ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
Сабринанинг сўзларига кўра, Mercedes-Benz G-класс (“Гелендваген”) бошқарувида вояга етмаган бошқа актриса С.М. бўлган. У ҳам клипда суратга тушаётган бўлган.
«Вояга етмаган актриса оператор ва режиссёр Ш.М.нинг кўрсатмаси билан газ педалини босган, бироқ ўша пайтда машина бошқарувини йўқотган. Машинанинг ғилдираклари Сабрина устидан икки марта ўтиб кетди: олдинги ғилдираги бутунлай унинг устидан ўтган, орқа ғилдираги эса қизнинг устида айланиб кетган. Воқеа натижасида Сабринанинг тос суяги синган, бошқа аъзолари оғир жароҳат олган», – дейилади Жабборованинг Instagram'даги саҳифасида қолдирилган маълумотда.
Жабрланувчига биринчи ёрдам вақтида кўрсатилмагани натижасида кўп қон йўқотган. Кейин уни 4-сонли касалхонага олиб боришган, 9 соатлик операциядан сўнг беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ, жарроҳлик амалиёти нотўғри бажарилгани натижасида, унинг чап оёғи ўнг оёғидан 7 см узунроқ бўлиб, қиз ногирон бўлиб қолган.
Айни вақтда, шифокорлар қизнинг саломатлигини тиклаш учун унинг тос суягини синдириб, суякларни тўғрилаш кераклиги, бундай операциялар жуда камдан кам ҳолатларда мувафаққиятли ўтишини айтган.
Сабрина ёрдам сўраб қилган мурожаатида машина рулидаги вояга етмаган қизни «суратга олиш жараёнига А.Қ. олиб келгани ва унга ҳайдашга рухсат бергани»ни ёзиб қолдирган.
Унинг сўзларига кўра, суратга олиш ташкилотчилари ва бошқа айбдор шахслар жабрланувчига етарлича ёрдам кўрсатмаган. Фақатгина 4 ой давомида «филмни суратга олишда техник қоидаларни бузганлиги» учун жарима сифатида 500 доллар тўлаб турган.
«Жабрланувчининг онаси Сабринанинг оёққа туришига ёрдам сўраганида, у фақат қуруқ ваъдалар ва таҳдидларни олган. Унга воқеа бўйича материаллар интернетда тарқатилса, жабрланувчига ёрдам бутунлай тўхтатилиши айтилган», дейилади мурожаатда.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.
Шунингдек, Сабрина нормал юриш қобилиятини тиклаш учун чет элда такрорий операция ўтказиши кераклигини айтган ва жамоатчиликдан ёрдам сўраган.
Маданият вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz сўровига жавобан бахтсиз ҳодиса фактини инкор қилмади, аммо қўшимча тафсилотларни очиқламади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Пайшанба куни Туркияда кутаман». Зеленский Путинни шахсан учрашишга таклиф қилди
Жаҳон | 22:43 / 11.05.2025
-
Россияда маъмурий жавобгарликка тортилган релокантлар мулкини мусодара қилиш бошланади
Жаҳон | 22:17 / 11.05.2025
-
Хитой Ернинг электромагнит майдонини кузатиш учун 3 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
Жаҳон | 21:52 / 11.05.2025
-
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди
Спорт | 21:21 / 11.05.2025
Мавзуга оид

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

18:06 / 09.05.2025
«Ҳақиқат сўрайман» – клип сёмкасида актрисани «Гелик» босиб кетгани юзасидан суд бошланди

13:52 / 09.05.2025
Ҳайдовчиларга қоидабузарлик учун жарима баллари ҳисоблаш 1 июндан бошланади

09:50 / 09.05.2025